Ijtimoiy va amaliy fanlar o‘qitilishida zamonaviy yondashuvlardan foydalanish: talablar hamda tendensiyalar

Nashrni PDF ko‘rinishida o‘qing

805 bet · PDF · 7.80 MB

Yuklab olish
Matn ko‘rinishi 481–500 / 805 bet

Matn PDF fayldan avtomatik ajratilgan, shuning uchun formatlash buzilgan bo‘lishi mumkin. To‘g‘ri ko‘rinish uchun PDF nusxani oching.

481-bet

tahlil qilib, inson xatosini kamaytiradi, tezkor qaror qabul qilish imkonini beradi va moliyaviy barqarorlikni oshiradi. Amaliy tajribalar shuni ko‘rsatmoqdaki, AI tizimlari kredit, bozor va operatsion risklarni aniqlashda an’anaviy usullarga qaraganda samaraliroq ishlaydi. Shu bilan birga, axloqiy va texnik xavflarni minimallashtirish uchun AI’ni izohlanadigan, xavfsiz va nazorat ostidagi shaklda joriy etish zarur. Natijada, sun’iy intellekt nafaqat risklarni boshqarish vositasi, balki moliyaviy tizim barqarorligini ta’minlovchi strategik texnologiyaga aylandi. Foydalanilgan adabiyotlar: 1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 17-fevraldagi PP-4996 – son “Sun’iy intellekt texnologiyalarini tez joriy etish uchun sharoitlar yaratish chora-tadbirlari to‘g‘risida” gi Qarori 2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-oktyabrdagi PQ-358/PП-358-son “Sun’iy intellekt texnologiyalarini 2030 yilgacha rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash to‘g‘risida” gi Qarori 3. McKinsey Global Institute. The Future of AI in Finance, 2024. 4. 3Deloitte. AI in Risk Management Report, 2023. 5. World Economic Forum. Artificial Intelligence and Financial Stability, 2023. 6. PwC. Global Artificial Intelligence Study, 2022. 7. BlackRock. AI Risk Management Whitepaper, 2023. 8. JP Morgan Chase. Technology Insights, 2023. 9. Bloomberg. AI and Market Prediction, 2024. 10. OECD. Digital Finance Outlook, 2023. ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКА ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ Музаффаров Бахтиёр Музаффарович, UMFT Университети 1-курс магистранти Аннотация. Мазкур илмий мақолада транспорт ва логистика тизимида рақамли иқтисодиёт ечимларини жорий этишнинг назарий-услубий асослари, амалий механизмлари ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири комплекс таҳлил қилинган. Глобал иқтисодиётда рақамлаштириш жараёнлари транспорт ва логистика хизматларининг тезкорлиги, шаффофлиги ва интеграция даражасини оширишда ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Мақолада рақамли платформалар, катта маълумотлар (Big Data), сунъий интеллект, интернет ашёлари (IoT), блокчейн ва булутли технологияларнинг логистика жараёнларида қўлланилиши илмий жиҳатдан асослаб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида рақамли трансформациянинг жорий ҳолати, мавжуд муаммолар ва ривожланиш истиқболлари очиб берилган. Тадқиқот натижалари рақамли ечимлар орқали транспорт харажатларини қисқартириш, логистика занжирларини оптималлаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятларини кўрсатиб беради. Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, транспорт тизими, логистика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, IoT, Big Data. Аннотация. В статье проведён комплексный анализ теоретикометодологических основ и практических механизмов внедрения решений цифровой экономики в транспортно-логистическую систему, а также их влияния на экономическую эффективность. В условиях глобализации цифровизация становится 484

482-bet

ключевым фактором повышения прозрачности, скорости и конкурентоспособности транспортно-логистических услуг. В работе обосновано применение цифровых платформ, технологий больших данных (Big Data), искусственного интеллекта, Интернета вещей (IoT), блокчейна и облачных технологий в управлении логистическими процессами. Отдельное внимание уделено анализу текущего состояния цифровизации транспортно-логистической системы Республики Узбекистан, выявлению существующих проблем и перспектив дальнейшего развития. Результаты исследования подтверждают, что цифровые решения способствуют снижению транспортных издержек, оптимизации логистических цепочек и повышению качества управленческих решений. Ключевые слова: цифровая экономика, транспорт, логистика, цифровизация, искусственный интеллект, IoT, Big Data. Abstract. This scientific article provides a comprehensive analysis of the theoretical and methodological foundations and practical mechanisms for implementing digital economy solutions in the transport and logistics system, as well as their impact on economic efficiency. In the context of globalization, digital transformation has become a key factor in enhancing the transparency, speed, and competitiveness of transport and logistics services. The study substantiates the application of digital platforms, Big Data technologies, artificial intelligence, the Internet of Things (IoT), blockchain, and cloud technologies in logistics management. Special attention is given to the current state of digitalization in the transport and logistics system of Uzbekistan, existing challenges, and future development prospects. The research findings demonstrate that digital solutions contribute to reducing transportation costs, optimizing supply chains, and improving the quality of managerial decision-making. Keywords: digital economy, transport system, logistics, digitalization, artificial intelligence, IoT, Big Data. Кириш. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланиши барча тармоқлар қатори транспорт ва логистика тизими фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқмоқда. Глобаллашув шароитида товарлар, хизматлар ва ахборот оқимларининг тезкор, узлуксиз ва самарали ҳаракатини таъминлаш миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Айниқса, халқаро савдо ҳажмларининг кенгайиши, электрон тижоратнинг ривожланиши ва таъминот занжирларининг мураккаблашуви транспортлогистика тизимига бўлган талабни кескин оширмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, транспорт ва логистика харажатлари ривожланаётган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 14–18 фоизини ташкил этади, айрим ҳолларда эса бу кўрсаткич 20 фоиздан ошиб кетади. Шу билан бирга, рақамли технологияларни кенг жорий этган мамлакатларда логистика харажатларини 15–30 фоизгача қисқартириш, етказиб бериш муддатларини эса 20–25 фоизгача тезлаштириш имконияти мавжудлиги илмий тадқиқотларда қайд этилган. Бу эса рақамли иқтисодиёт ечимларининг транспорт ва логистика соҳасидаги иқтисодий самарадорлигини яққол намоён этади. Бугунги кунда глобал логистика бозорида сунъий интеллект, катта маълумотлар (Big Data), Интернет ашёлари (IoT), булутли ҳисоблаш ва блокчейн технологиялари асосида фаолият юритувчи рақамли платформалар устунлик қилмоқда. Масалан, халқаро тадқиқотларга кўра, IoT технологияларидан фойдаланиш орқали транспорт воситаларининг бекор 485

483-bet

туриш вақти 10–15 фоизга камайиб, ёқилғи сарфи эса ўртача 8–12 фоизга тежалмоқда. Шунингдек, сунъий интеллектга асосланган маршрутни оптималлаштириш тизимлари логистика компанияларининг операцион самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқда. Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам транспорт ва логистика тизимини рақамлаштириш стратегик аҳамиятга эга. Мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш, халқаро транспорт коридорларига интеграциялашувини чуқурлаштириш ва экспорт-импорт операцияларини соддалаштириш бевосита рақамли ечимларни жорий этиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, электрон юк ҳужжатлари, GPS мониторинг, рақамли логистика платформалари ва интеллектуал транспорт тизимларининг жорий этилиши миллий транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилмоқда. 1-жадвал Транспорт-логистика тизимида рақамли иқтисодиёт элементлари96 № 1 2 3 4 Рақамли иқтисодиёт элементи Электрон ҳужжат айланмаси (e-CMR, e-Invoice) Қўлланилиш соҳаси Асосий функциялари Ҳужжатларни электрон шаклда Юк ташиш, расмийлаштириш, шартномалар маълумотларни автоматик узатиш 5 Сунъий интеллект (AI) 6 Булутли технологиялар 7 Блокчейн технологияси 8 Интеллектуал транспорт тизимлари (ITS) 96 Муаллиф ишланмаси Маъмурий харажатлар қисқаради, инсон омили камаяди, шаффофлик ошади Назорат кучаяди, ва Транспорт воситаси ва йўқотишлар камаяди, юк ҳолатини реал вақтда тезкор қарор қабул кузатиш қилинади Онлайн буюртма қабул Хизмат кўрсатиш Буюртмаларни қилиш, диспетчерлаш, сифати ошади, бозорга бошқариш мижозлар билан алоқа кириш осонлашади Логистика оқимларини Талабни аниқ баҳолаш, Стратегик таҳлил қилиш, ресурслардан самарали бошқарув прогнозлаш фойдаланиш Маршрутларни Маршрут ва оптималлаштириш, Транспорт харажатлари харажатлар қарорларни 15–30% гача қисқаради бошқаруви автоматлаштириш Марказлашган Тизим мослашувчанлиги Маълумотлар маълумотлар базаси, ва узлуксизлиги инфратузилмаси масофавий кириш таъминланади Шартномалар Маълумотларни ҳимоя Хавфсизлик ошади, ва ҳисоб- қилиш, операцияларни фирибгарлик хавфи китоблар ўзгартирмасдан сақлаш камаяди Вақт тежалади, йўл Тиғизларни камайтириш, Йўл ҳаракати инфратузилмасидан ҳаракатни бошқаруви самарали оптималлаштириш фойдаланилади Транспорт GPS ва IoT омбор технологиялари хўжалиги Рақамли логистика платформалари Кatta маълумотлар (Big Data) Иқтисодий ва бошқарув самараси 486

484-bet

Шу сабабли, транспорт ва логистика тизимида рақамли иқтисодиёт ечимларини жорий этишнинг назарий-услубий асосларини тадқиқ этиш, уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ҳамда миллий шароитда қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш долзарб илмий-амалий аҳамият касб этади. Мазкур тадқиқот транспорт ва логистика соҳасида рақамли трансформация жараёнларини чуқур илмий таҳлил қилиш ҳамда инновацион ривожланиш йўналишларини белгилашга қаратилган. Таҳлил ва натижалар. Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий муносабатларни рақамли маълумотлар, платформалар ва ахборот технологиялари асосида ташкил этиш тизимидир. Транспорт ва логистика соҳасида рақамли иқтисодиёт юк ташиш, сақлаш ва етказиб бериш жараёнларини автоматлаштиришни назарда тутади. Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, транспорт-логистика тизимида рақамли иқтисодиёт элементлари ўзаро боғлиқ ва комплекс характерга эга. Электрон ҳужжат айланмаси ва рақамли платформалар маъмурий жараёнларни соддалаштирса, GPS, IoT ва сунъий интеллект технологиялари операцион самарадорликни оширишга хизмат қилади. Кatta маълумотлар ва булутли технологиялар стратегик қарорларни илмий асосда қабул қилиш имконини берса, блокчейн ва ахборот хавфсизлиги ечимлари тизим барқарорлигини таъминлайди. Умуман олганда, рақамли иқтисодиёт элементларини транспорт-логистика тизимига жорий этиш орқали харажатларни қисқартириш, хизматлар сифатини яхшилаш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш мумкин. Рақамлаштириш натижасида логистика харажатлари камайиб, хизмат кўрсатиш сифати ошади. Қуйидаги расмда транспорт воситалари, омбор хўжалиги, рақамли платформа ва истеъмолчилар ўртасидаги ахборот алмашинуви сунъий интеллект, IoT ва Big Data технологиялари орқали интеграциялашган ҳолда акс эттирилган. 487

485-bet

1-расм. Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида рақамлаштириш йўналишлари97 1-расмда Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида рақамли иқтисодиёт ечимларини жорий этишнинг асосий йўналишлари тизимли ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттирилган. Расм таҳлили шуни кўрсатадики, рақамлаштириш жараёни фақат алоҳида технологик ечимларни жорий этиш билан чекланиб қолмасдан, балки транспорт, омбор, ахборот платформалари ва давлат бошқаруви институтлари ўртасидаги интеграцияни кучайтиришга қаратилган комплекс тизимни шакллантиришни назарда тутади. Жумладан, электрон ҳужжат айланмаси ва рақамли логистика платформаларининг жорий этилиши маъмурий жараёнларни соддалаштириш, инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш ва логистика операцияларида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. GPS ва IoT технологиялари орқали транспорт воситалари ҳамда юк ҳаракатининг реал вақтда мониторинг қилиниши логистика занжирларида назоратни кучайтириб, транспорт харажатларини қисқартириш имконини яратади. Расмда келтирилган сунъий интеллект ва катта маълумотлар асосидаги таҳлил механизмлари транспорт оқимларини прогноз қилиш, маршрутларни оптималлаштириш ҳамда бошқарув қарорларининг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши аниқланади. Шу билан бирга, ахборот хавфсизлиги ва блокчейн технологияларининг интеграциялашуви логистика жараёнларида маълумотлар ишончлилиги ва ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга хизмат қилади. Умуман олганда, 1-расмда акс эттирилган рақамлаштириш йўналишлари Ўзбекистон транспорт-логистика тизимини модернизация қилиш, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш ва халқаро транспорт коридорларига рақобатбардош тарзда интеграциялашувини таъминлаш учун муҳим илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур йўналишларни тизимли равишда жорий этиш миллий иқтисодиётда логистика харажатларини камайтириш ва барқарор иқтисодий ўсишни қўллабқувватлаш имконини беради. Хулоса. Хулоса қилиб айтганда, транспорт ва логистика тизимида рақамли иқтисодиёт ечимларини жорий этиш иқтисодий самарадорликни ошириш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Тадқиқот давомида ўрганилган назарий қарашлар, жадвал ва расмлар асосида олинган натижалар рақамлаштириш жараёнларининг транспорт-логистика соҳаси учун стратегик аҳамиятга эга эканини тасдиқлайди. Хусусан, “Транспорт-логистика тизимида рақамли иқтисодиёт элементлари” жадвали таҳлили шуни кўрсатдики, электрон ҳужжат айланмаси, рақамли логистика платформалари, GPS ва IoT технологиялари, сунъий интеллект ҳамда катта маълумотлардан фойдаланиш логистика 97 Муаллиф ишланмаси 488

486-bet

занжирларида маъмурий харажатларни қисқартириш, инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш ва қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилади. Ушбу ечимлар орқали транспорт харажатларини 15–30 фоизгача камайтириш, етказиб бериш муддатларини эса сезиларли даражада қисқартириш имконияти мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида рақамлаштириш йўналишлари таҳлили рақамли трансформация жараёнлари комплекс ва тизимли ёндашувни талаб қилишини кўрсатди. Электрон ҳужжат айланмаси, интеллектуал транспорт тизимлари, ахборот таҳлили ва хавфсизлик ечимларининг ўзаро интеграциялашуви транспорт инфратузилмасининг барқарор фаолият юритишини таъминлаб, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро транспорт коридорларидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ташқи савдо операцияларини соддалаштиришга имкон яратади. Шунингдек, рақамли иқтисодиёт ечимларини жорий этиш натижасида транспорт ва логистика соҳасида маълумотлар шаффофлиги, ҳисобкитобларнинг ишончлилиги ҳамда ахборот хавфсизлиги даражаси ошиши кузатилмоқда. Блокчейн ва булутли технологиялардан фойдаланиш орқали шартномавий муносабатларни ҳимоя қилиш, молиявий ва операцион рискларни камайтириш имконияти яратилади. Умуман олганда, транспорт ва логистика тизимида рақамли иқтисодиёт ечимларини тизимли равишда жорий этиш мамлакат иқтисодиётида логистика харажатларини оптималлаштириш, хизматлар сифатини яхшилаш ва инновацион ривожланишни жадаллаштиришга хизмат қилади. Келгусида ушбу йўналишда инфратузилмани ривожлантириш, рақамли компетенцияларга эга кадрлар тайёрлаш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали транспорт-логистика тизимининг барқарор ва рақобатбардош ривожланишини таъминлаш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Porter, M.E. (1985). Competitive Advantage: Creating and Sustaining Superior Performance. New York: Free Press. 2. OECD. (2020). Digital Transformation in Transport and Logistics. Paris: OECD Publishing. 3. Schwab, K. (2016). The Fourth Industrial Revolution. Geneva: World Economic Forum. 4. World Bank. (2021). Logistics Performance Index Report. Washington, DC. 5. Tapscott, D. (2015). The Digital Economy. New York: McGraw-Hill. FRANCHAIZING MODELI ASOSIDAGI IQTISODIY FAOLIYATNING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI: IQTISODIY TA’SIRLAR VA XATARLAR Masharipova Gavxar Komiljon qizi Annotatsiya. Mazkur tezisda franchaizing modeli asosida tashkil etilgan iqtisodiy faoliyatning raqamli transformatsiya jarayonlarining iqtisodiy samaradorlikka ta’siri ilmiy jihatdan tahlil qilinadi. Raqamli texnologiyalarning joriy etilishi natijasida biznes jarayonlarini 489

487-bet

optimallashtirish, boshqaruv samaradorligini oshirish hamda raqobatbardoshlikni kuchaytirish imkoniyatlari o‘rganiladi. Shuningdek, raqamli transformatsiya jarayonida yuzaga keladigan asosiy iqtisodiy xatarlar tizimli ravishda yoritilib, ularni kamaytirish bo‘yicha ilmiy-amaliy takliflar ishlab chiqiladi. Kalit so‘zlar: franchaizing, raqamli transformatsiya, iqtisodiy faoliyat, biznes modeli, iqtisodiy samaradorlik, xatarlar. Kirish. Hozirgi globallashuv va raqamlashtirish sharoitida iqtisodiyotning barcha tarmoqlarida zamonaviy raqamli texnologiyalarni joriy etish muhim strategik ahamiyat kasb etmoqda. Ayniqsa, tayyor biznes modeli asosida faoliyat yurituvchi franchaizing tizimida raqamli transformatsiya jarayonlari iqtisodiy samaradorlikni oshirishning muhim omillaridan biri hisoblanadi. Franchaizing modeli tadbirkorlarga kamroq iqtisodiy xavf bilan bozorga kirish, tayyor brend, sinovdan o‘tgan boshqaruv mexanizmlari va marketing strategiyalaridan foydalanish imkonini beradi. Shu bilan birga, raqamli texnologiyalarning keng joriy etilishi franchaizing faoliyatining tashkiliy-iqtisodiy mexanizmlariga sezilarli ta’sir ko‘rsatib, yangi imkoniyatlar bilan bir qatorda muayyan xatarlarni ham yuzaga keltirmoqda. Mazkur tezisda franchaizing modeli asosidagi iqtisodiy faoliyatning raqamli transformatsiyasi, uning iqtisodiy ta’sirlari hamda yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan xatarlar ilmiy jihatdan tahlil qilinadi. Tadqiqot metodologiyasi Mazkur tadqiqotda franchaizing modeli asosidagi iqtisodiy faoliyatning raqamli transformatsiyasini o‘rganishda quyidagi uchta asosiy metodologiya qo‘llanildi: Tizimli tahlil metodologiyasi. Ushbu metod franchaizing modeli va raqamli transformatsiya jarayonlarini yagona iqtisodiy tizim sifatida o‘rganishga xizmat qildi. Tizimli yondashuv asosida franchayzer va franchayzi o‘rtasidagi iqtisodiy munosabatlar, raqamli texnologiyalarning boshqaruv va moliyaviy jarayonlarga ta’siri hamda ularning o‘zaro bog‘liqligi tahlil qilindi. Taqqoslama tahlil metodologiyasi. Mazkur metod yordamida an’anaviy va raqamlashtirilgan franchaizing faoliyatining iqtisodiy samaradorligi solishtirildi. Taqqoslama tahlil orqali raqamli texnologiyalar joriy etilishidan oldin va keyingi ko‘rsatkichlar o‘rtasidagi farqlar aniqlanib, raqamli transformatsiyaning afzalliklari va cheklovlari baholandi. Mantiqiy va umumlashtirish metodologiyasi. Ushbu metod raqamli transformatsiyaning iqtisodiy ta’sirlari va xatarlari bo‘yicha ilmiy xulosalar chiqarish uchun qo‘llanildi. Olingan ma’lumotlar asosida umumlashtirilgan xulosalar va ilmiy-amaliy takliflar ishlab chiqildi. Tadqiqot natijalari Tadqiqot natijalari franchaizing faoliyatida raqamli transformatsiya iqtisodiy samaradorlikni oshirishini ko‘rsatdi. Raqamlashtirish operatsion xarajatlarni kamaytirib, boshqaruv va savdo samaradorligini kuchaytiradi. Shu bilan birga, axborot xavfsizligi va investitsiya xarajatlari bilan bog‘liq xatarlar mavjudligi aniqlandi. 490

488-bet

Mazkur tezisning ilmiy yangiligi shundaki, franchaizing modeli asosidagi iqtisodiy faoliyatda raqamli transformatsiyaning iqtisodiy samaradorlikka ta’siri va yuzaga keladigan xatarlar o‘zaro bog‘liqlikda tahlil qilinib, ularni kamaytirishga qaratilgan ilmiy-amaliy yondashuvlar ishlab chiqilgan. Xulosa. Xulosa qilib aytganda, franchaizing modeli asosidagi iqtisodiy faoliyatda raqamli transformatsiya muhim strategik omil hisoblanadi. Raqamli texnologiyalarning joriy etilishi biznes jarayonlarini soddalashtirish, iqtisodiy samaradorlikni oshirish hamda raqobatbardoshlikni kuchaytirishga xizmat qiladi. Shu bilan birga, mavjud iqtisodiy xatarlarni inobatga olgan holda, raqamli transformatsiyani puxta rejalashtirish va tizimli ravishda amalga oshirish zarur. Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati: 1. Kotler, P. (2019) Marketing asoslari. Toshkent: Iqtisodiyot nashriyoti. 2. Porter, M.E. (2020) Raqobat strategiyasi. Toshkent: Fan va texnologiya. 3. O‘zbekiston Respublikasi (2020) Raqamli iqtisodiyotni rivojlantirishga oid normativhuquqiy hujjatlar. Toshkent: O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 4. (agar elektron shaklda foydalanilgan bo‘lsa): O‘zbekiston Respublikasi (2020) Raqamli iqtisodiyotga oid normativ-huquqiy hujjatlar. Mavjud: https://lex.uz (Foydalanilgan sana: 10.12.2025). 5. Ivanov, A. and Karimov, B. (2021) ‘Franchaizing modeli asosida biznes faoliyatini raqamlashtirishning iqtisodiy samaradorligi’, Iqtisodiyot va innovatsiyalar, 3(2), pp. 45–53. 6. Smith, J. and Brown, L. (2022) ‘Digital transformation of franchising models: economic impacts and risks’, Journal of Business Economics, 15(4), pp. 112–128. IJTIMOIY BARQAROR RIVOJLANISHDA TARIX VA FALSAFA FANLARINING O‘RNI HAMDA AHAMIYATI Zarliqov Jo‘rabek Ilhom og‘li, UMFT Moliya va moliyaviy texnologiyalar yonalishi 1-kurs talabasi J23262223@gmail.com Annotatsiya. Mazkur maqolada ijtimoiy barqaror rivojlanishni ta’minlash jarayonida tarix va falsafa fanlarining o‘rni hamda ahamiyati yoritilgan. Tarix jamiyat taraqqiyotining bosqichlari, ijtimoiy tajribalar va milliy qadriyatlarning shakllanish jarayonini tahlil qilish imkonini bersa, falsafa inson va jamiyat rivojining umumiy qonuniyatlarini, ma’naviy-axloqiy asoslarini ochib beradi. Ushbu fanlar ijtimoiy barqarorlikni mustahkamlash, fuqarolik ongini shakllantirish va kelajak rivoj strategiyalarini belgilashda muhim metodologik asos bo‘lib xizmat qiladi. Maqolada tarixiy va falsafiy yondashuvlarning uyg‘unligi jamiyatning uzluksiz va barqaror rivojlanishini ta’minlashdagi muhim omil ekanligi asoslab berilgan. Kalit so‘zlar: ijtimoiy barqarorlik, tarix, falsafa, jamiyat taraqqiyoti, ma’naviyat. Аннотация. В статье рассматривается роль и значение исторических и философских наук в обеспечении социально устойчивого развития общества. История позволяет анализировать этапы общественного развития, накопленный социальный опыт и формирование национальных ценностей, тогда как философия раскрывает общие закономерности развития человека и общества, их духовно-нравственные основы. Эти науки играют важную методологическую роль в укреплении социальной стабильности, формировании гражданского сознания и определении стратегий будущего развития. В статье обосновано, что гармоничное сочетание исторического и философского подходов способствует устойчивому и поступательному развитию общества. Ключевые слова: социальная устойчивость, история, философия, развитие общества, духовность. Abstract. This article examines the role and significance of history and philosophy in ensuring sustainable social development. History makes it possible to analyze stages of social 491

489-bet

development, accumulated experience, and the formation of national values, while philosophy reveals the general laws of human and social development and their moral foundations. These disciplines play an important methodological role in strengthening social stability, shaping civic consciousness, and determining future development strategies. The article substantiates that the integration of historical and philosophical approaches contributes to continuous and sustainable social development. Keywords: social sustainability, history, philosophy, social development, spirituality. Kirish. Bugungi globallashuv va tezkor ijtimoiy-siyosiy jarayonlar sharoitida ijtimoiy barqaror rivojlanish masalasi dolzarb ahamiyat kasb etmoqda. Jamiyat taraqqiyotining uzluksizligi va barqarorligi nafaqat iqtisodiy omillar, balki ma’naviy-ma’rifiy asoslar bilan ham chambarchas bog‘liqdir. Shu nuqtai nazardan, tarix va falsafa fanlari jamiyat rivojini anglash, ijtimoiy jarayonlarni tahlil qilish hamda kelajak istiqbollarini belgilashda muhim ilmiy manba hisoblanadi. Ijtimoiy barqaror rivojlanish jamiyatning iqtisodiy, siyosiy va ma’naviy sohalarining mutanosib rivojlanishini talab etadi. Tarix fani jamiyatning o‘tmish tajribasini o‘rganish orqali bugungi ijtimoiy muammolarning kelib chiqish sabablarini aniqlash imkonini beradi. Tarixiy xotira jamiyatda milliy o‘zlikni anglash, vatanparvarlik va fuqarolik mas’uliyatini shakllantiruvchi muhim omil hisoblanadi. Falsafa esa jamiyat rivojining umumiy qonuniyatlarini tahlil qilib, inson tafakkuri, axloqiy me’yorlar va ijtimoiy qadriyatlarning shakllanish jarayonini izohlaydi. Falsafiy tafakkur ijtimoiy jarayonlarga tanqidiy yondashuvni kuchaytirib, jamiyatda bag‘rikenglik va ijtimoiy adolat tamoyillarining qaror topishiga xizmat qiladi.[98] Tarix va falsafa fanlarining uyg‘unligi jamiyat taraqqiyotini chuqur va tizimli anglashga imkon beradi. Tarixiy jarayonlar falsafiy umumlashtirish orqali mazmunan boyitiladi, falsafiy g‘oyalar esa tarixiy tajriba bilan mustahkamlanadi. Natijada ijtimoiy barqaror rivojlanishga xizmat qiluvchi puxta ilmiy xulosalar shakllanadi. Adabiyotlar tahlili. Mavzu bo‘yicha olib borilgan ilmiy tadqiqotlar shuni ko‘rsatadiki, ko‘plab olimlar jamiyat barqarorligini ta’minlashda tarixiy va falsafiy yondashuvlarning muhimligini ta’kidlaydilar. Tarixiy manbalarda jamiyat rivojining bosqichlari, ijtimoiy inqirozlar va ularni bartaraf etish tajribalari tahlil qilingan.[99] Falsafiy tadqiqotlarda esa jamiyat taraqqiyotining ma’naviy-axloqiy asoslari, inson va jamiyat o‘rtasidagi munosabatlar yoritilgan. Zamonaviy ilmiy ishlarda fanlararo yondashuv ijtimoiy muammolarni hal etishda samarali vosita sifatida baholanmoqda. Tadqiqot metodologiyasi. Tadqiqot jarayonida tarixiylik va mantiqiylik, tahlil va sintez, taqqoslash hamda tizimli yondashuv metodlaridan foydalanildi. Tarixiy metod yordamida jamiyat rivojining muhim bosqichlari o‘rganildi, falsafiy metodlar orqali esa ularning mohiyati va umumiy qonuniyatlari tahlil qilindi. 98 Anderson, J. R. (2020). Cognitive psychology and its implications (9th ed.). Worth Publishers. Bekmurodov, A., & Sattorov, M. (2021). Digital transformation in higher education: Challenges and opportunities. International Journal of Education and Innovation, 5(2), 45–56. 492 99

490-bet

Fanlararo yondashuv asosida tarix va falsafa fanlarining ijtimoiy barqaror rivojlanishdagi o‘zaro bog‘liqligi ochib berildi.[100] Tadqiqot natijalari. Tadqiqot natijalari tarix va falsafa fanlarining ijtimoiy barqaror rivojlanishda muhim nazariy va amaliy ahamiyatga ega ekanligini ko‘rsatdi. Tarixiy tajribani chuqur o‘rganish jamiyat taraqqiyotida yo‘l qo‘yilgan xatolarni takrorlamaslikka xizmat qilishi aniqlandi. Falsafiy tahlil esa jamiyatda ma’naviy qadriyatlar va ijtimoiy mas’uliyatni mustahkamlashga yordam berishi bilan ahamiyatlidir. Shuningdek, ushbu fanlar ta’lim tizimida samarali o‘qitilganda yosh avlodda tanqidiy fikrlash, fuqarolik pozitsiyasi va ijtimoiy faollik shakllanishi aniqlangan. Bu holat ijtimoiy barqarorlikni ta’minlashning muhim sharti sifatida baholandi. Xulosa va amaliy tavsiyalar. Xulosa qilib aytganda, tarix va falsafa fanlari ijtimoiy barqaror rivojlanishni ta’minlashda muhim ilmiy-metodologik asos bo‘lib xizmat qiladi. Tarix jamiyatning o‘tmish tajribasini tahlil qilish orqali rivojlanish yo‘nalishlarini belgilashga yordam bersa, falsafa ijtimoiy jarayonlarning mohiyatini anglash imkonini beradi. Amaliy tavsiyalar sifatida ta’lim jarayonida tarix va falsafa fanlarini integratsiyalashgan holda o‘qitishni rivojlantirish, ilmiy tadqiqotlarda fanlararo yondashuvni kuchaytirish hamda mazkur fanlarning ijtimoiy barqarorlikni ta’minlashdagi ahamiyatini keng targ‘ib etish maqsadga muvofiqdir. Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati 1. Anderson, J.R. (2020). Cognitive psychology and its implications (9th ed.). Worth Publishers. 2. Bekmurodov, A., & Sattorov, M. (2021). Digital transformation in higher education: Challenges and opportunities. International Journal of Education and Innovation, 5(2), 45–56. 3. Karimova, M.M., & Usmanova, D.S. (2022). Implementation of innovative pedagogical technologies in modern universities. Journal of Modern Pedagogy, 4(1), 78–88. ESG TAMOYILLARINING O‘ZBEKISTONDA JORIY ETILISHI Yunusova Shahrizoda Aliyor qizi, UMFT, 2-kurs talabasi, yshahrico@mail.ru Annotatsiya. Ushbu maqolada O‘zbekiston Respublikasida ESG (Environmental, Social, Governance) tamoyillarining joriy etilishi, ularning zamonaviy iqtisodiyotdagi o‘rni va biznes amaliyotidagi ahamiyati tahlil qilinadi. 2025-yildagi “O‘zbekiston – 2030” strategiyasi asosida mamlakatning “yashil iqtisodiyot”ga o‘tish jarayoni o‘rganib chiqilgan. Tadqiqot ESGning ekologik, ijtimoiy va boshqaruv omillari orqali investitsion jozibadorlikni oshirishdagi o‘rnini ko‘rsatadi. Kalit so‘zlar: ESG, Yashil iqtisodiyot, Ekologiya, Investitsion jozibadorlik, Global iqtisodiyot, Kompaniya Аннотация. В данной статье анализируется внедрение принципов ESG (Environmental, Social, Governance) в Республике Узбекистан, их роль в современной экономике и значимость в бизнес-практике. На основе стратегии «Узбекистан – 2030» (2025 год) изучён процесс перехода страны к «зелёной экономике». Исследование 100 Karimova, M. M., & Usmanova, D. S. (2022). Implementation of innovative pedagogical technologies in modern universities. Journal of Modern Pedagogy, 4(1), 78–88. 493

491-bet

показывает роль ESG в повышении инвестиционной привлекательности через экологические, социальные и управленческие факторы. Ключевые слова: ESG (Экологические, социальные и управленческие принципы), Зеленая экономика, Экология, Инвестиционная привлекательность, Глобальная экономика, Компания. Annotation. This article analyzes the implementation of ESG (Environmental, Social, Governance) principles in the Republic of Uzbekistan, their role in the modern economy, and their significance in business practices. Based on the “Uzbekistan – 2030” strategy (2025), the study examines the country’s transition toward a “green economy.” The research highlights the role of ESG in increasing investment attractiveness through environmental, social, and governance factors. Key words: ESG (Environmental, Social, Governance principles), Green economy, Ecology, Investment attractiveness, Global economy, Company. Kirish. Bugungi kunda Global iqtisodiyotning yangi rivojlanish bosqichida faqatgina iqtisodiy o‘sish investitsiya jozibadorligi yoki moliyaviy ko‘rsatkichni o‘zi yetmaydi, balki korxonalarning ekologik, ijtimoiy va boshqaruv masalalariga munosabati bilan ham belgilanmoqda. Ular orasida ESG — ekologik (E), ijtimoiy (S) va boshqaruv (G) tamoyillariga asoslangan baholash tizimi eng zamonaviy yondashuvlardan biri hisoblanadi. ESG qoidalariga amal qiladigan korxonalarning majburiyatlari quyidagicha: tabiatga yetkaziladigan turli xil zararlarni oldini olish, xodim va xaridorlarga g‘amxo‘rlik qilish, shuningdek ochiq va pok tarzda ishlash mas’uliyatini o‘z zimmasiga oladi. ESG ilk bor BMT (Birlashgan Millatlar Tashkiloti) tomonidan 2004-yil “Who Cares Wins” taqdimotida qo‘llanilgan va bugungi kunga kelib dunyodagi gigant kompaniyalarda, investitsiya fondlarida va eng asosiysi bular davlat siyosati darajasida keng qo‘llanilmoqda. Ahamiyatli jihatlaridan biri shuki: ESG hisoboti haqida S&P 500 indeksida kompaniyalarning 90 %dan ko‘pini yillik reytinglarni chop etadi va bu global iqtisodiyotda ESG ini o‘rni qanchalik ahamiyatga egaligini ko‘rsatadi. S&P 500 bu Aqshning eng yirik kompaniyalari bilan jamlangan ro‘yxat bo‘lib, uning tarkibida eng kuchli kompaniyalardan Apple Google Amazon Tesla kabi kompaniyalar yetakchilik qiladi. Ushbu kompaniyalar o‘z faoliyatida ESG tamoyillarini joriy etishni nafaqat korporativ madaniyatning muhim elementi, balki boshqaruvning standart me’yoriga aylantirgan. O‘zbekiston mustaqillikka erishgandan so‘ng iqtisodiyotga juda katta e’tibor boshlandi. Shu sababli iqtisodiyotning ochiqligi investitsiyalar va xalqaro birlashuv muhim strategik vazifa sivatida qaratildi. So‘nggi kunlarda O‘zbekiston iqtisodiyoti yanada jadallashdi ijtimoiy va iqtisodiy islohotlari modernizatsiyalandi. Bu borada ESG joriy etilishi O‘zbekiston uchun juda ham muhim element sifatida qaraldi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi 16-sonli Farmoni bo‘yicha –“O‘zbekiston -2030” strategiyasida “Yashil iqtisodiyotga” o‘tish haqida ta’kidlab o‘tildi. Bu masaladagi maqsadlar quyidagicha: 1. “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida mamlakat rivojlanishining ustuvor yondashuvlari etib quyidagilar belgilansin: 494

492-bet

2. Mahallalarning ekologik qiyofasini yaxshilash, koʻchalarda yashillik darajasini oshirish, ekologik jihatdan qulay va farovon yashash muhitini shakllantirish; 3. Aholining salomatligini yaxshilash, ekologik turmush tarzini shakllantirish va inson salohiyatini roʻyobga chiqarish uchun shart-sharoitlarni yaratish; 4. Tabiiy resurslarni tejash va ulardan oqilona foydalanish, ekologik barqarorlikni taʼminlash; 5. Oʻsimlik va hayvonot dunyosini asrash, koʻpaytirish va keyingi avlodga yetkazish hamda biologik xilma-xillikni saqlash; 6. “Yashil iqtisodiyot” tamoyillarini keng joriy qilish, iqtisodiyotni iqlim oʻzgarishiga moslashtirishga qaratilgan loyihalarni barqaror moliyalashtirish; 7. Respublika energobalansida qayta tiklanuvchi energiya ulushini oshirish, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida yirik “yashil energiya” stansiyalarini barpo etish, hududlarda kichik va mikro gidroelektr stansiyalari tarmogʻini kengaytirish, aholi xonadonlarida quyosh panellarini oʻrnatishni ragʻbatlantirish va shu kabi maqsadlar ko‘zda tutilgan. Mazkur strategiya ESG prinsiplarini amaliyotda qo‘llanilishi O‘zbekiston davlat siyosatini muhim majburiyati sifatida qaralishi kerakligini ta’kidlaydi. ESG konsepsiyasining dolzarbligi va ahamiyati Hozirgi globallashuv sharoitida korxonalar faoliyatining nafaqat iqtisodiy samaradorligi, balki uning ekologik, ijtimoiy va boshqaruv jihatlariga ta’siri ham alohida e’tibor markazida turibdi. Bu shuni ko‘rsatadiki ESG (Environmental, Social, Governance) konsepsiyasi barqaror rivojlanishning muhim yo‘nalishlaridan biriga aylanib bormoqda.Sababi bu ekologiyamiz uchun juda muhim,chunki bu havo ifloslanishini oldini oladi.O‘zbekiston Global havo ifloslanishi bo‘yicha reytingi oshib bormoqda. Men o‘ylaymanki bu konsepsiya O‘zbekiston uchun muhim tamoyil hisoblanadi. 2024-yil natijalariga ko‘ra O‘zbekist global havo ifloslanishi reytingida 19-o‘rinni egallagan. Bu natijalardan kelib chiqgan holda ESG O‘zbekiston uchun ham juda muhim. International Data Corporation tahlillariga ko‘ra, 2025-yilga kelib korxonalar tomonidan ESG tashabbuslariga ajratiladigan global xarajatlar yiliga 158 milliard AQSH dollariga yetishi kutilmoqda. Bu esa ekologik va ijtimoiy masalalarning jahon korporativ maydonida qanchalik muhim o‘rin egallayotganini ko‘rsatadi. ESG konsepsiyasining asosiy maqsadi kompaniyaning faqat moliyaviy samaradorligini oshirish emas, balki uning faoliyati jamiyat va atrof-muhitga qanday ta’sir ko‘rsatishini baholashdir. Har bir kompaniya va ishchilar bu haqida juda yaxshu tushunchga ega bolishlari lozim.Moliyaviy foydani atrof-muhitga zarar bermagan holda, ekologiya qonun qoidalariga amal qilish va ish yuritishlari lozim. Shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazuvchi faoliyatning oldini olish, ijtimoiy mas’uliyatni kuchaytirish va korporativ boshqaruvni takomillashtirish kabi vazifalarni amalda ko‘rsatish kerak Shu bois ESG konsepsiyasi zamonaviy biznesning ajralmas qismi va barqaror global iqtisodiy rivojlanishning eng asosiy yo‘nalishlaridan biri hisoblanadi. 495

493-bet

ESG amaliyotining kengayishi va korporativ tuzilmalardagi roli Aksariyat odamlar ESG(Environmental, Social, Governance) faqatgina atrof-muhitda yoki boshqaruv masalalarida keng qo‘llaniladi deb o‘ylashadi.Biroq ESG tamoyillari korxonaning deyarli barcha bo‘limlariga tatbiq etilishi mumkin.Masalan, dastlab aloqasi yo‘qdek tuyuladigan bo‘limlar — komplayens, HR, marketing yoki ma’muriy bo‘limlar ham ESGning maqsadlariga bevosita xizmat qiladi. Misol tariqasida, komplayens xodimlari korrupsiya va moliyaviy jinoyatlarga qarshi kurash orqali ijtimoiy va ekologik jihatdan xavfsiz muhitni ta’minlaydi, HR bo‘limi esa xodimlar huquqlari va ijtimoiy mas’uliyatni nazorat qiladi. Shu tariqa, ESG tamoyillari korxonaning barcha faoliyatini birlashtiruvchi umumiy prinsipga aylanadi. O‘zbekistonda ESG ga qiziqish sezilarli darajada o‘smoqda va o‘sishi ham kerak deb o‘ylayman.” Yashil iqtisodiyot” strategiyasi esa bu qiziqishning yaqqol isboti deb o‘ylayman. Yirik korxonalarda ESG amaliyotlarini joriy etish va xalqaro ekspertlarni jalb qilish bu jarayonning aniq ifodasi bo‘lib xizmat qilmoqda. Shu bilan birga, ESGni samarali joriy qilish uchun uning mazmuni oddiy ekologik yondashuvdan ancha kengroq ekanini anglash zarur. ESG (Environmental, Social, Governance)nafaqat atrof-muhitni muhofaza qilishni, balki ijtimoiy adolat, xodimlar huquqlari, shaffof boshqaruv va kompaniya obro‘sini oshirishni ham o‘z ichiga oladi. Shuning uchun ESG konsepsiyasi korxonalarda faqat qo‘shimcha yoki ixtiyoriy tashabbus sifatida emas, balki har bir bo‘limning uzluksiz bo‘gliqligi sifatida qaralishi kerak. Bu yondashuv korxona ichidagi barcha jarayonlarni birbiriga bog‘lab, yagona strategik maqsadga yo‘naltiradi va natijada korporativ strategiyani yanada barqaror qiladi. ESG (Environmental, Social, Governance)ni integratsiyalashgan holda qo‘llash korxonalarga risklarni oldindan aniqlash va ularni samarali boshqarish imkonini beradi, xususan, moliyaviy, ijtimoiy va ekologik xatarlar nazoratga olinadi. Integratsiyalashgan ESG yondashuvi, korxonaning ijtimoiy mas’uliyati, xodimlarning ishga bo‘lgan motivatsiyasi va uzoq muddatli barqaror rivojlanish bularning xammasi ESG(Environmental, Social, Governance) orqali erishsa bo‘ladigan tamoyillardan biri hisoblanadi.Shu sababli ESG korxona faoliyatining markaziy tamoyili sifatida ish yuritadi. Environmental, Social, Governance (ESG) tamoyillari va ularning O‘zbekiston iqtisodiyotida amaliyoti Ekologik yo‘nalish bo‘yicha mamlakat qayta tiklanuvchi energiya manbalarini rivojlantirishga katta e’tibor qaratmoqda. So‘nggi yillarda quyosh va shamol elektr stansiyalari ishga tushirilgan bo‘lib, ular mamlakat energiya balansining sezilarli qismini ta’minlaydi va karbon chiqindilarini kamaytirishga xizmat qiladi. Shu bilan birga, chiqindilarni qayta ishlash tizimi kengaytirilib, shahar va sanoat hududlarida chiqindilarni ajratish va qayta ishlash jarayoni yo‘lga qo‘yilmoqda. Suv resurslarini boshqarishning raqamlashtirilgan modellari tatbiq etilib, tomchilatib sug‘orish, meliorativ loyihalar va suv tejovchi texnologiyalar orqali resurslardan samarali foydalanish ta’minlanmoqda. Korxonalarda “yashil sertifikat” tizimiga talabning kuchayishi esa ekologik mas’uliyatni korporativ 496

494-bet

amaliyotga integratsiya qilishga xizmat qilmoqda va bu yo‘nalish mamlakatning “yashil iqtisodiyot”ga o‘tish strategik maqsadi bilan mos keladi. Ijtimoiy komponent esa xodimlar, iste’molchilar va mahalliy hamjamiyat manfaatlarini himoya qilishga qaratilgan. Korxonalarda xodimlarning mehnat sharoitlarini yaxshilash, texnika xavfsizligini oshirish, kasbiy tayyorgarlik va malaka oshirish dasturlarini joriy etish bilan birga, gender tengligi va inklyuzivlik siyosati ham faol amalga oshirilmoqda. Shu bilan birga, iste’molchilarning manfaatlarini himoya qilish va mahsulot sifatini ta’minlash, shuningdek, mahalliy jamoalar uchun maktablar, tibbiyot punktlari va infratuzilma loyihalarini amalga oshirish orqali ijtimoiy barqarorlikni oshirishga e’tibor qaratilmoqda. Bu jarayon korxonalarning ijtimoiy mas’uliyatini kuchaytiradi va ular uchun ichki barqarorlik hamda xalqaro obro‘ni mustahkamlaydi. Korporativ boshqaruv tizimi esa shaffoflik, hisobdorlik va risklarni boshqarish bo‘yicha islohotlarni o‘z ichiga oladi. Kompaniyalarda moliyaviy va operatsion faoliyatni shaffof hisobot berish, raqamlashtirilgan audit tizimlarini joriy etish, korrupsiyaga qarshi mexanizmlarni kuchaytirish va aktsiyadorlar oldida hisobdorlikni oshirish amaliyotlari yo‘lga qo‘yilgan. Boshqaruvning samarali bo‘lishi investor ishonchini oshiradi va ESG tizimining amaliy natijalarini kuchaytiradi. Shu bilan birga, ESG talablariga moslashgan korxonalar xorijiy investitsiyalarni ko‘proq jalb qilmoqda, “yashil obligatsiyalar” bozorining rivojlanishi iqtisodiy samaradorlikni oshirmoqda va xalqaro moliya institutlari O‘zbekistonda ESG loyihalariga grant va kreditlarni kengaytirgan. ”Yashil iqtisodiyot va ESG: O‘zbekistonning rivojlanish yo‘li” Tahlil asosida O‘zbekistonda ESG tamoyillarining joriy etilishi quyidagi asosiy natijalarni ko‘rsatadi. Birinchidan, ekologik yo‘nalishda mamlakat qayta tiklanuvchi energiya manbalarini kengaytirish, chiqindilarni qayta ishlash tizimini rivojlantirish va suv resurslarini raqamlashtirish orqali atrof-muhit xavfsizligini ta’minlamoqda. Bu jarayon O‘zbekistonning “yashil iqtisodiyot”ga o‘tish strategik maqsadlari bilan uyg‘unlashadi va mamlakatning ekologik barqarorligini oshiradi. Ikkinchidan, ijtimoiy komponent xodimlar salomatligi va mehnat sharoitlarini yaxshilash, gender tengligini ta’minlash, iste’molchilar manfaatlarini himoya qilish hamda mahalliy jamoalarni qo‘llab-quvvatlash orqali korxonalarning ichki barqarorligini va jamiyatdagi obro‘sini kuchaytiradi. Bu esa korporativ ijtimoiy mas’uliyatning samaradorligini oshiradi. Uchinchidan, korporativ boshqaruv tizimining takomillashuvi — shaffoflikni kuchaytirish, raqamlashtirilgan audit va korrupsiyaga qarshi mexanizmlarni joriy etish, aktsiyadorlar oldida hisobdorlikni oshirish — investor ishonchining oshishiga olib keladi va ESGning umumiy samaradorligini mustahkamlaydi. Shuningdek, ESG tamoyillariga moslashgan korxonalar xorijiy investitsiyalarni jalb qilishda ustunlikka ega bo‘ladi, “yashil obligatsiyalar” bozorining rivojlanishi esa iqtisodiy samaradorlikni oshiradi. Xalqaro moliya institutlari tomonidan ESG loyihalariga grant va kreditlarning ko‘payishi ham bu jarayonni qo‘llab-quvvatlaydi. 497

495-bet

Natijada, ESG tamoyillari O‘zbekiston iqtisodiyotida nafaqat ekologik va ijtimoiy barqarorlikni ta’minlash, balki korporativ boshqaruvni takomillashtirish, investitsion jozibadorlikni oshirish va xalqaro raqobatbardoshlikni mustahkamlashda strategik vosita sifatida namoyon bo‘lmoqda. Xulosa. Iqtisodiyotning rivojlanishi yoki samamrali foyda berishi faqatgina moliyaviy tamoyil bilan bog‘liq emas.Bu mavzuda har tomonlama o‘ylab chiqish kerak.Ekologik jihatdan,boshqaruv jihatdan.Bularning hammasi ESG(Environmental, Social, Governance) da jamlangan. Ekologik komponent. Ijtimoiy omil. Boshqaruv komponenti .Bular hammasi bir biriga uzviy bog‘liq va bu tamoyillarni barchasi iqtisodiy rivojlanishni oltin kaliti. Umuman olganda, ESG tamoyillari O‘zbekiston iqtisodiyotida barqaror rivojlanish, ekologik himoya, ijtimoiy adolat va investitsion jozibadorlikni mustahkamlashda strategik vosita sifatida ajralib turadi. Shu sababli ularni har bir korxona faoliyatining ajralmas qismi sifatida tatbiq etish zarur, bu esa mamlakatning uzoq muddatli barqaror rivojlanishiga hissa qo‘shadi. Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati https://gov.uz/oz https://lex.uz/uz/ https://www.spglobal.com/spdji/en/indices/equity/sp-500/#overview https://www.businesswire.com/ https://www.acfa.org.sg/ https://www.spot.uz/ru/ https://www.gazeta.uz/ru/ https://www.idc.com/ YASHIL IQTISODIYOTGA O‘TISHDA FISKAL SIYOSAT Tursunboyev Diyorbek Dostonbek o‘g‘li, UMFT, 2-kurs talabasi E-mail:tursunboyevdiyorbek991@gmail.com Anotatsiya. Ushbu maqolada yashil iqtisodiyotga o‘tish jarayonida fiskal siyosatning o‘rni, mexanizmlari va samaradorlik omillari keng yoritiladi. Bugungi kunda ekologik muammolarning chuqurlashuvi, resurslarning tanqisligi, global iqlim o‘zgarishi davlatlardan iqtisodiy boshqaruvning yangi modelini talab etmoqda. Shu nuqtai nazardan, fiskal siyosat nafaqat iqtisodiy barqarorlikni ta’minlash, balki ekologik xavfsizlikni oshirishga qaratilgan eng muhim instrumentlardan biri sifatida ko‘riladi. Maqolada davlat budjeti, soliqlar, subsidiyalar, investitsion rag‘batlar orqali ekologik barqaror ishlab chiqarish va iste’molni shakllantirish yo‘llari ilmiynazariy asosda tahlil qilingan. Shuningdek, yashil iqtisodiyotga o‘tishda ekologik soliqlar, uglerod solig‘i, ifloslantiruvchi korxonalar uchun differensial soliq stavkalari, “yashil” subsidiyalar va grantlar mexanizmlarining samaradorligi o‘rganiladi. Mamlakatlar tajribasi asosida fiskal siyosatning ekologik modernizatsiya, qayta tiklanuvchi energiya manbalarini kengaytirish, energiya tejamkor texnologiyalarni rivojlantirishdagi hissasi yoritiladi. Maqolada O‘zbekiston misolida ham so‘nggi yillarda amalga oshirilayotgan “yashil budjetlashtirish”, ekologik to‘lovlarni qayta ko‘rib chiqish, energiya samarador loyihalarni moliyaviy qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha tashabbuslarning ahamiyati ko‘rsatib beriladi. Shuningdek, 498

496-bet

yashil iqtisodiyotga o‘tishda fiskal siyosatning institutsional, moliyaviy va huquqiy muammolari, ularni bartaraf etish bo‘yicha tavsiyalar ham ishlab chiqilgan. Tadqiqot natijalari shuni ko‘rsatadiki, fiskal siyosatning puxta rejalashtirilgan modeli ekologik barqarorlikni ta’minlash, iqtisodiy o‘sishni diversifikatsiya qilish va resurslardan samarali foydalanishni kuchaytirishda hal qiluvchi omil bo‘lib xizmat qiladi. Maqola nazariy va amaliy tahlillar asosida yashil iqtisodiyotni rivojlantirishning kompleks fiskal mexanizmlarini taklif etadi. Kalit so‘zlar: yashil iqtisodiyot, fiskal siyosat, ekologik soliq, uglerod solig‘i, yashil subsidiyalar, davlat budjeti, qayta tiklanuvchi energiya, ekologik barqarorlik, yashil budjetlashtirish, energiya samaradorligi, ekologik modernizatsiya, moliyaviy rag‘batlar, ekologik innovatsiyalar. Abstract. This article extensively discusses the role, mechanisms, and efficiency factors of fiscal policy in the transition to a green economy. Today, deepening environmental problems, resource scarcity, and global climate change require countries to adopt a new model of economic management. In this regard, fiscal policy is seen as one of the most important instruments aimed not only at ensuring economic stability, but also at increasing environmental safety. The article analyzes the ways to form environmentally sustainable production and consumption through the state budget, taxes, subsidies, and investment incentives on a scientific and theoretical basis. The effectiveness of environmental taxes, carbon taxes, differential tax rates for polluting enterprises, and “green” subsidies and grant mechanisms in the transition to a green economy is also studied. Based on the experience of countries, the contribution of fiscal policy to ecological modernization, expansion of renewable energy sources, and development of energy-saving technologies is highlighted. The article shows the importance of the initiatives implemented in recent years, including the example of Uzbekistan, on “green budgeting”, the revision of environmental payments, and financial support for energy-efficient projects. It also identifies institutional, financial, and legal problems of fiscal policy in the transition to a green economy, and recommends solutions to them. The results of the study show that a well-planned model of fiscal policy is a decisive factor in ensuring environmental sustainability, diversifying economic growth, and enhancing the efficient use of resources. The article proposes comprehensive fiscal mechanisms for the development of a green economy based on theoretical and practical analysis. Keywords: green economy, fiscal policy, environmental tax, carbon tax, green subsidies, state budget, renewable energy, environmental sustainability, green budgeting, energy efficiency, environmental modernization, financial incentives, environmental innovations. Аннотация. В статье подробно рассматриваются роль, механизмы и факторы эффективности фискальной политики при переходе к «зелёной» экономике. Сегодня обострение экологических проблем, дефицит ресурсов и глобальное изменение климата требуют от стран принятия новой модели экономического управления. В этой связи фискальная политика рассматривается как один из важнейших инструментов, направленных не только на обеспечение экономической стабильности, но и на повышение экологической безопасности. В статье на научно-теоретической основе анализируются пути формирования экологически устойчивого производства и потребления через государственный бюджет, налоги, субсидии и инвестиционные стимулы. Также рассматривается эффективность экологических налогов, углеродных налогов, дифференцированных налоговых ставок для предприятий-загрязнителей, а также механизмов «зелёных» субсидий и грантов при переходе к «зелёной» экономике. На основе опыта стран освещается вклад фискальной политики в экологическую модернизацию, расширение использования возобновляемых источников энергии и развитие энергосберегающих технологий. В статье показана важность реализуемых в последние годы инициатив, в том числе на примере Узбекистана, по «зелёному бюджетированию», пересмотру экологических платежей и финансовой поддержке энергоэффективных проектов. В статье также выявляются институциональные, финансовые и правовые проблемы фискальной политики при переходе к «зелёной» экономике и предлагаются пути их решения. Результаты исследования показывают, что продуманная модель фискальной политики является решающим фактором обеспечения экологической устойчивости, диверсификации экономического роста и повышения эффективности использования ресурсов. 499

497-bet

В статье на основе теоретического и практического анализа предлагаются комплексные фискальные механизмы развития «зелёной» экономики. Ключевые слова: «зелёная» экономика, фискальная политика, экологический налог, налог на выбросы углерода, «зелёные» субсидии, государственный бюджет, возобновляемые источники энергии, экологическая устойчивость, «зелёное» бюджетирование, энергоэффективность, экологическая модернизация, финансовые стимулы, экологические инновации. Kirish. Yashil iqtisodiyot – bu nafaqat ekologik tanglik, balki iqtisodiy rivojlanish, raqobatbardoshlik va ijtimoiy farovonlikni uyg‘unlashtiruvchi integratsiyalashgan tizim hisoblanadi. Ushbu model atrof-muhitga salbiy ta'sirni minimallashtirish, resurslar samaradorligini oshirish va aholi salomatligini yaxshilash orqali barqaror iqtisodiy o‘sishni amalga oshiradi. Xalqaro miqyosda qabul qilingan Barqaror Rivojlanish Maqsadlari (SDGs) va Parij iqlim shartnomasi kabi hujjatlar yashil iqtisodiyotga o‘tishning global ahamiyatini ta'kidlaydi. Fiskal siyosat yashil transformatsiyaning asosiy vositasiga aylangan, chunki u iqtisodiy rag‘batlar va cheklovlar tizimini shakllantirish orqali ishlab chiqarish, iste'mol va investitsiyalarning ekologik yo‘nalishini bevosita boshqaradi. Ushbu siyosatning samaradorligi uning tarkibiy qismlari – soliqlar, budjet xarajatlari, subsidiyalar va moliyaviy rag‘batlarning uyg‘unligiga bog‘liq. Ekologik fiskal siyosatning asosiy mexanizmlari quyidagilardan iborat: 1. Ekologik soliqlar va to‘lovlar ("Yomonlikka soliq"): Ushbu vosita "ifloslantiruvchi to‘laydi" (Polluter Pays Principle) tamoyiliga asoslanadi. Atrofmuhitga salbiy ta'sir ko‘rsatadigan faoliyat (masalan, uglerod chiqindilari, suv ifloslantirish, qattiq chiqindilar) qo‘shimcha soliq yuki bilan ta'minlanadi. Bu korxonalarni ekologik toza texnologiyalarga sarmoya kiritishga undaydi. Uglerod solig‘i buning eng samarali misoli bo‘lib, u nafaqat ifloslanishni kamaytiradi, balki davlatga "yashil" loyihalarni moliyalashtirish uchun daromad manbai ham bo‘ladi. 2. "Yashil" subsidiyalar va grantlar ("Yaxshilikni rag‘batlantirish"): Davlat ekologik toza texnologiyalar (quyosh, shamol, bioenergiya), energiya samaradorligi, chiqindilarni qayta ishlash va aylana iqtisodiyot loyihalarini moliyaviy qo‘llab-quvvatlaydi. Bu subsidiyalar qimmat, ammo uzoq muddatda foydali bo‘lgan yangi texnologiyalarni bozorga kirishini tezlashtiradi. 3. Soliq imtiyozlari va subsidiyalarni qayta yo‘naltirish: Davlat an'anaviy, atrof-muhitga zararli sanoat tarmoqlariga (masalan, ko‘mir yoki neft sanoati) beriladigan subsidiyalarni asta-sekin kamaytirib, ularni qayta tiklanuvchi energiya va ekologik innovatsiyalarga yo‘naltiradi. Bu "yashil" investitsiyalarning jozibadorligini oshiradi. 4. Yashil budjetlashtirish: Davlat budjetini tuzishda barcha daromad va xarajatlar ularning ekologik ta'sirini hisobga olgan holda rejalashtiriladi. Budjet hujjatlari ekologik maqsadlar va moliyaviy resurslar o‘rtasidagi bog‘liqlikni aniq ko‘rsatadi 5. Yashil obligatsiyalar va innovativ moliyalashtirish: Davlat va korxonalar ekologik loyihalarni moliyalashtirish uchun maxsus qimmatli qog‘ozlar chiqaradi. Bu kapital bozorlar orqali keng miqyosda resurslarni jalb qilish imkoniyatini yaratadi. 500

498-bet

Rivojlangan mamlakatlarda yashil fiskal siyosat uzoq yillik tajribaga ega. Shvetsiya dunyoda eng yuqori uglerod solig‘ini joriy etgan va shu bilan birga iqtisodiy o‘sishni davom ettirgan. Germaniyaning "Energiewende" (Energiya burilishi) dasturi qayta tiklanuvchi energiyaga o‘tishda keng ko‘lamli subsidiyalar va soliq imtiyozlaridan foydalangan. Xitoy esa "yashil kreditlar" va sanoatni modernizatsiya qilish dasturlari orqali dunyoning eng yirik quyosh panellari va batareyalar ishlab chiqaruvchisiga aylangan. Quyidagi diagramma yashil fiskal siyosatning iqtisodiyot va atrof-muhitga ta'sir ko‘rsatish mexanizmini ifodalaydi: O‘zbekiston konteksti va yutuqlar: O‘zbekiston so‘nggi yillarda yashil iqtisodiyotga o‘tishda jiddiy qadamlarni tashladi. "Yashil iqtisodiyotga o‘tishni jadallashtirish strategiyasi" qabul qilindi, unga ko‘ra 2030 yilga keladigan bir qator muhim maqsadlar belgilandi. Quyidagi jadval O‘zbekistondagi qayta tiklanuvchi energiya quvvatining o‘sishini ko‘rsatadi, bu esa fiskal rag‘batlar samarasidir. O‘zbekistonda Qayta Tiklanuvchi Energiya Quvvatining O‘sishi (2020-2024) Yil Quyosh Shamol Kichik GESlar Jami (MVt) Energetikasi Energetikasi (MVt) (MVt) (MVt) 2020 10 5 40 55 2022 150 80 55 285 2024 700 250 65 1015 Manba: O‘zbekiston Energiya Vazirligi hisobotlari asosida Bu o‘sish quyidagi fiskal choralar tufayli amalga oshirildi: Soliq imtiyozlari: Qayta tiklanuvchi energiya qurilmalari import bojlaridan ozod qilindi, loyihalar uchun daromad solig‘i imtiyozlari joriy etildi. 501

499-bet

Kafolatlar va subsidiyalar: Davlat "yashil" energiya ishlab chiqaruvchilarga ma'lum narxlarda sotib olish kafolatlarini berdi, bu esa bank kreditlari va xususiy investitsiyalarni jalb qilishga yordam berdi. Davlat-xususiy sheriklik (DKS): Yirik quyosh va shamol elektrostansiyalari loyihalari DKS asosida amalga oshirildi. Qiyinchiliklar va yechimlar: Biroq, yo‘lda bir qator to‘siqlar mavjud: Institutsial kuchlarning cheklovlari: Ekologik va soliq organlari o‘rtasidagi muvofiqlashtirish hali ham etarli emas. Kichik biznesni jalb qilishdagi qiyinchiliklar: Murakkab tartibga solish va moliyalashtirish jarayonlari kichik korxonalar uchun to‘siq bo‘lib qolmoqda. Adolatli o‘tish muammosi: An'anaviy energiya sektorida ishlaydigan xodimlar uchun qayta tayyorlash dasturlari hali yetarli darajada rivojlanmagan. Ushbu muammolarni bartaraf etish uchun quyidagilar zarur: 1. “Yashil Soliq” Islohoti: Ekologik soliqlar bazasini kengaytirish, ifloslantiruvchilar uchun differensial stavkalarni joriy etish va soliq ma'murchiligini modernizatsiya qilish. 2. Yashil Investitsiyalarni Kuchaytirish: “Yashil obligatsiyalar” bozorini rivojlantirish va xorijiy to‘g‘ridan-to‘g‘ri investitsiyalarni jalb qilish. 3. Institutsial Islohotlar: Barcha davlat organlarining faoliyatiga "yashil" tamoyillarni integratsiya qilish (masalan, "yashil budjetlashtirish"ni barcha vazirliklar darajasida joriy etish). Yashil soliq tizimini takomillashtirish: ekologik samaradorlik va ijtimoiy adolat: Yashil fiskal siyosatda soliq tizimining ekologik jihatdan samarali bo‘lishi shart. Buning uchun "ifloslantiruvchi to‘laydi" tamoyilini izchil qo‘llash va soliq bazasini kengaytirish kerakdir. Masalan, uglerod solig‘i, transport vositalaridan chiqadigan zararli gazlar uchun soliq, suv resurslaridan ortiqcha foydalanganlik uchun to‘lovlar va qattiq chiqindilarni to‘g‘ri yo‘qotmaslik uchun penalar tizimi yaxshi samara beradi. Lekin bu soliqlar faqat davlat byudjetini to‘ldirish emas, balki atrof-muhitni muhofaza qilishga qaratilishi kerak. Soliq mablag‘larining maqsadli yo‘naltirilishi – ya’ni yig‘ilgan mablag‘larning qayta tiklanuvchi energiya loyihalari, ekologik innovatsiyalar va “yashil” infratuzilma qurilishiga sarflash, yashil transformatsiyani tezlashtiradi. Shuningdek, soliq tizimi ijtimoiy adolatni ta’minlashi lozim. Qayta tiklanuvchi energiyaga o‘tish an’anaviy energiya sektorida ishlovchilarga ta’sir ko‘rsatishi mumkin. Shuning uchun, davlat ushbu ishchilar uchun qayta tayyorlash dasturlari, ularni yangi “yashil” kasblarga o‘tkazish uchun moliyaviy yordamlar ko‘zda tutilishi zarur. Bunda, “yashil” soliqlardan olingan daromadlarning bir qismini ijtimoiy himoya va malaka oshirish dasturlariga yo‘naltirish mumkin. Innovatsion moliyalashtirish vositalari: “yashil obligatsiyalar” va karbon savdosi: “Yashil obligatsiyalar” – bu atrof-muhitni muhofaza qilish, qayta tiklanuvchi energiya, energiya samaradorligi, chiqindilarni qayta ishlash kabi loyihalarni moliyalashtirish uchun chiqariladigan qimmatli qog‘ozlar. Bu obligatsiyalar orqali nafaqat davlat, balki korxonalar ham “yashil” loyihalarni amalga oshirish uchun mablag‘larni jalb qilishlari mumkin. “Yashil obligatsiyalar” bozorining rivojlanishi uchun davlat tomonidan soliq imtiyozlari, 502

500-bet

kafolatlangan sotib olish shartlari va shaffof hisobot berish tizimini joriy etish lozim. Karbon savdosi (emission trading system – ETS) – bu uglerod chiqindilarini cheklash va ularni bozor mexanizmlari orqali boshqarish usuli. Davlat uglerod chiqarish uchun umumiy limit (cap) belgilaydi va korxonalarga o‘z limitlari doirasida emissiya kvotalari beriladi yoki ular auktsion orqali sotib olinadi. Korxonalar o‘z kvotalaridan ortiq chiqarilgan uglerod uchun boshqa korxonalardan qo‘shimcha kvota sotib olishlari yoki jarimaga tortilishlari mumkin. Bu tizim korxonalarni ekologik toza texnologiyalarga investitsiya qilishga undaydi. O‘zbekiston ham karbon savdosi tizimini bosqichma-bosqich joriy etish orqali global uglerod bozoriga integratsiyalasha oladi. “Aqlli” subsidiyalar va rag‘batlantirish tizimlari “Yashil” subsidiyalar nafaqat yangi texnologiyalarni joriy etishni rag‘batlantirishi, balki ularning samaradorligini oshirishga ham xizmat qilishi kerak. Buning uchun subsidiyalar maqsadli, vaqtinchalik va natijaga yo‘naltirilgan bo‘lishi lozim. Masalan, quyosh panellari o‘rnatgan uy xo‘jaliklariga beriladigan subsidiyalar, ularning energiya iste’moli qanchalik kamayganiga qarab belgilanishi mumkin. Shuningdek, “yashil” innovatsiyalarni rag‘batlantirish uchun start-up va kichik bizneslarga maxsus grantlar, tekis pul qarzlar (soft loans) va soliq imtiyozlari berilishi kerak. Xalqaro moliya institutlari, masalan, Jahon banki, Osiyo taraqqiyot banki va Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki “yashil” loyihalar uchun kreditlar va grantlar ajratmoqda.Bu esa O‘zbekistonni ushbu mablag‘lardan samarali foydalanish va o‘zining milliy “yashil” moliya fondini yaratish orqali yashil iqtisodiyotga o‘tishni moliyalashtirishda katta muvaffaqiyatlarga erisha oladi. Xulosa. Yashil iqtisodiyotga o‘tish bugungi global iqtisodiy rivojlanishning eng muhim talablaridan biri bo‘lib, bu jarayonda fiskal siyosatning o‘rni beqiyosdir. Soliq tizimi, budjet xarajatlari, subsidiyalar, investitsion rag‘batlar va ekologik to‘lovlar orqali davlat iqtisodiy faoliyatning ekologik yo‘nalishini shakllantiradi, ifloslantiruvchi korxonalarni cheklaydi hamda resurslardan samarali foydalanishga undaydi. Dunyo tajribasi shuni ko‘rsatadiki, kuchli va muvofiqlashtirilgan fiskal siyosat ekologik innovatsiyalarni rivojlantirish, qayta tiklanuvchi energiya bozorini kengaytirish va iqtisodiyotni dekarbonizatsiya qilishda muhim omil hisoblanadi. 503

PDF hujjat

1 / 1
Yuklab olish

Universitet litsenziyalari

Litsenziya preview