UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI

Nashrni PDF ko‘rinishida o‘qing

668 bet · PDF · 5.82 MB

Yuklab olish
Matn ko‘rinishi 261–280 / 668 bet

Matn PDF fayldan avtomatik ajratilgan, shuning uchun formatlash buzilgan bo‘lishi mumkin. To‘g‘ri ko‘rinish uchun PDF nusxani oching.

261-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may 3334 Қарғишлар билан отингни ёмон қилади, Ёт-бегоналар сени сўкади, бошини кўтаради. 3335 Ўғил-қиз ёвдир, ёв нега керак, Ёвсиз ҳаёт янада яхшироқ. 3336 Ёвдан қандай ёруғлик чиқади, Ёв оти зарардан гувоҳлик беради. 3337 Қандай эзгу билим беради билими қуюқ: Ўғил-қиз тадбири кишига (кўз ўнгидан) кетмас шарпадир. 3338 Билимли сўзи энди бунга мос келади, Назар солсанг, кўнгли очиқ тўғри сўзлабди: 3339 Ўғил-қиз деб ўзингни куйдирасан, Бу меҳнатни билувчи ўғил-қиз қани? 3340 Ҳаромни терасан, ўласан, (у) қолади, Сен алам чекаверасан, у орзуга етади. 3341 Хотин олувчи кема минди, деб ҳисобла, Кема мингувчи (эса) денгиз ўртасига киради. 3342 Ўғил-қиз туғилса, кемаси синади, Кема синса, сувда ким тирик қолади. 3343 Ўғил-қиз отасини ёрлақаши керак, Ўғил-қиз отасининг хўраги оғудир. 3344 Ўғил-қиз ёмон отадан кейин Отаси, онаси номини атамайди. 3345 Бу янглиғ оиладан қачон вафо бўлади, Қилиқлари ёвуздир, қилмишлари (эса) жафодир. 3346 Ўғил-қиз отаси бу машаққатларни кўради, Бало-меҳнатларни эса фил каби кўтаради. Ўғил-қиз кўриш ва уларни тарбиялаш жуда катта масъулият талаб қилган ва энг ташвишли машаққатлардан ҳисобланган: 3523 Дунё ҳаловати барчаси бу уч нарсадан иборатдир, Учаласининг ҳаловатлари юз нарсадан иборатдир. 3524 Бу уч нарса севинчи, ҳаловати кифоядир, Бошқа уч нарсага яқинлашма, эй элда улуғ. 3525 Энг аввали – одам учун ўлим талвасаси, кўр, Ўлимда ҳаловат йўқ, у инсон офатидир. 3526 Ундан бошқаси – бу ўғил-қиздир, Ўғил-қиз ташвишини тортмоқ машаққат бўлади. 3527 Заковат ўргатувчи нима дейди, эшит, 260

262-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Хотин ҳам ўғил-қиз киши кучини узади. 3528 Хотин билан суҳбат жуда ҳам шириндир, Совуқ сувга ювинмов эвази қийиндир. 3529 Ширин қаерда бўлса, бемаза биландир, Чучук қаерда бўлса, сўнгида аччиқ бўлади. 3530 Агар тириклик ҳаловати шу бўладиган бўлса, Дунё бир беҳаловат суҳбат йўли кабидир. 3551 Хотин билан суҳбат қилиш ҳам эркаклик ўтини Бирор соатли ўчириш учундир. 3552 Бу ўтни қанақасига ўчирса ҳам ўчади, Хоҳ кўрклисини, хоҳ кўрксизни қучсин (бари бир). 3553 Бўғиз ҳаловати барчаси қорин тўймоқдир, Қорин тўйгач, ортиқ фойда қилмоқдир. 3554 Қорин тўйса, арпа ё ҳалво бирдир, Барчаси ортиб қолади, кирадиган йўл тўлади. Шундан сўнг асарда ўғил қизни қандай тарбиялаш кераклиги ҳақида маслаҳат берилган: Ўғил қиз туғилса, уларни қандай тарбиялашни айтди 4400 Сенинг ўғил-қизинг бунёдга келса, эй олин насаб, Уйингда тарбиялагин, бошқа ерда тарбиялама. 4401 Мураббийни яхши кишилардан олгин, Ўғил-қиз пок ўсади, (номатлуб ишлардан) фориғ туради. 4402 Ўғил-қизга билим ҳам одоб ўргат, Икки олам уники, унинг манфаати етарли (бўлади). 4403 Ўғилга хотин ол, қизни эрга бер, Қайғу-аламсиз яшагин, эй бахтли киши. 4404 Ўғилга барча санъат-ғунарларни тугал ўргат, Бу санъат-ҳунарлар билан у мол-дунё йиға беради. 4405 Ўғилни тергаб тур, бебош ва беҳуда қўйма, (У) бефойда (ва) бебош бўлади, шошиб (бекорга) югуради. 4406 Қизни уйда узоқ эрсизликда сақлама, Ўзинг касалланмасдан аттанг билан ўласан. 4407 Эй ҳамроҳ, ошна, кесиб сўз айтдим, Бу қиз (дегани) туғилмаса, (агар туғилса) тирик турмаса яхши. 4408 Агар туғилса, унга ер қаъри яхшироқдир, Уйи ўликлар жойига қўшни бўлса. 261

263-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may 4409 Хотинларни доим уйда сақлагин, Хотиннинг ичи ташидек бўлмайди. 4410 Ётни уйга қўйма, хотинни (эса) чиқарма, У бу кишини кўриб йўлдан уради, кўр. 4411 Кўзи билан кўрмаса кўнгли орзу қилмайди, Кўзинг кўрса, кўнглинг истайди, эй ўғил. 4412 Кўзингни сақлагин, кўнгил истамайди, Кўнгил орзу қилмаса, жон асир бўлмайди. 4413 Ейиш, ичиш пайтида хотинни эрга аралаштирма, Агар аралаштиргудек бўлсанг бўлганича бўлади. 4414 Хотинни уйдан бошқа ерга чиққани қўйма, Агар чиқса, тўғрилик йўлини йўқотади. 4415 Хотин аслан гўшт (каби) дир, гўштни сақлаш керак, Сақланмаса гўшт ҳидланади, (унга) чора бўлмайди. 4416 Сен хотинни қадрли тут, нима сўраса муҳайё қил, Унинг эшигини маҳкамла, эркакни йироқ тут. 4417 Буларда узоқдан бери (яъни азалдан) вафо йўқ, Кўзи қаёққа боқса, кўнгли ўша ёққа (кетади). 4418 Жафо билан унган, парваришланган дарахт, Меваси оғу бўлади, унга ҳарис бўлма. 4419 Неча минглаб озиқли эр, мардларнинг мардлари, Хотинлар туфайлидан пайлари кесилган. 4420 Нечалаб юзи ёруғ, обрўли киши (лар), Хотинлар туфайлидан юз (лар)и ерга қараган. 4421 Туман минглаб шарафли, донгдор мардоналарни, Уларни хотинлар тирик (лайин) ерга кўмган (лар). 4422 Уларни тутиб, қандай қилиб сақлаш керак, Сақлагувчи тангри ғолиб келиб сақласин. 4503 Сен қўлингни суниб, овқатни тотли экан деб егин, Уй бекаси сени кўрса, назар солиб севинсин. 4781 Румий қизи юзига кокилини туширди Бутун олам қора соч ранги билан тўлди. 4857 Осмон бутунлай севгилилар қоши (рангини) касб этди, Жаҳон юзи қора ҳабаш (рангидек) бўлди. 5655 Бу қул, жориялар, от, айғир, ер-сув ҳаммаси Элигдан (сенга) тегиб, давлат эшик очди. 5996 Бу дунё тугал қиз қилиқли (яъни ўзига жалб қилувчи) дир, У сени авраб қўймасин, эй феъли тўғри. 6089 Румий қизи (яъни ой) ерга юзини яширди, 262

264-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Олам юзи занги (яъни ҳабаш) юзи (дек қора) бўлади. 6257 Ўғил-қиз ота ҳурматини ташлади, Киши учун қари оти (яъни сўзи) ҳақорат бўлиб қолди. Жамиятда аёллар вақтини асосан уйда ўтказган, уйдан ташқарига кам чиққан: 1290 Аёлларни бўш қўйма, эшикни беркитиб тут, Аёллардан эр кишига, шубҳасиз, кулфатлар етади. 1291 Ётни уйга қўйма, аёлни эса (ташқари) чиқарма, Аралашмасдан олдин кишиларни синагин. “Қутадғу билиг” да сэвüглüг – севги (1860), сэвüг – ошиқ, севимли, севгили (1862, 1865), сэвигли – севикли (1867), сэвимиш – севгили (1859) сингари атамалар ҳам учрайди. Асарда аёлга севги ва ошиқлик мавзусига бағишланган мисралар ҳам бор: 1859 (Киши) севгилининг юзини кўрса – бу кўзга хушдир, (Агар) кўнгил орзусини топса – бу жонга хушдир. 1860 Элиг яна айтди: Эй Ўгдулмиш, айт-чи, Севгининг нишонаси нимадан иборат. 1861 Севаман деб барча даъво қилади, Бу даъвонинг маъниси қандай бўлади? 1862 Ўгдулмиш жавоб берди, айтди: Маъқул, Севимли юзига қараса, севишини (киши) билади. 1863 Кўз барча нарса қараса, унга тўсиқ топилади, Лекин кўнгилга тўсиқ йўқ, буни (киши) билиши лозим. 1864 Агар киши севиши ёки севмасини билайин деса, Кўнгилга кўз солиб кўриш керак, албатта, билинади. 1865 Ошиқлар юзида белгили нарсалар бўлади, Кўзи кўзга тушганда уни лозим даражада билиб олиш мумкин. 1867 Севикли кишининг юзи белги беради, Агар тил очса, гапининг маъниси ва сўзи белги беради. 1868 Агар ўзинг севиш ёки севмаслигини билайин десанг, Сенга тик қараб боққанда, кўзи белги беради. Никоҳ, тўй ва келин (кэлин, кэлин қыз) ликка бағишланган мисралар ҳам бор: 2344 Келин қиз севинчи зиёфат кечалари (бўлади), Қўрқмас, ботир, сабрли (киши) ёвини уради. 3492 Безаниб бу дунё ўзини кўрсатади, Ясанган келиндек ўзини селкиллатади. Асарда аёлларга хос баъзи бир хислатлари ҳам айтиб ўтилган. Масалан: 4030 Аёллар каби емагин, шунингдек, шошилинч билан (ҳам емагин), Аёллардек ортиқча сертакаллуф бўлма, ўйла. 263

265-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Асарнинг алоҳида бир қисмида оила қуришда ва хотин танлашда қандай аёллар афзаллиги ҳақида сўз юритилган: Хотиннинг қанақасини олмоқликни айтди 4371 Агар ўзинг хотин олмоқликни истасанг, Сарасини иста, кўзингни жуда ўткир қил. 4372 Асли, уруғи ҳамда тариғи (яъни зоти) яхши бўлсин, Уятли, андишали, покизасини истагин. 4373 (Ўбдан) ўйла, қўл тегмаган уй қизини ол, Сендан бўлак эр юзини кўрмаган (бўлсин). 4374 (Фақат) сени севади, сендан бўлакни билмайди, Ярамас ёки ножўя қилиқ содир бўлмайди. 4375 Сен хотин олсанг, ўзингдан қуйисини ол, Зоти олийсига боқма, сен қул бўлиб қоласан. 4376 Синаган киши нима дейди, эшитгин, Синаган кишининг иши пишиқ бўлади. 4377 Хотин олсанг, ўзингдан қуйи ва тўғрисини ол, Сен даврон кунларини севинчда ўтказасан. 4378 Юзи чиройини истама, хулқи яхшисини иста, Феъл-атвори яхши бўлса, сенинг юзингни ёритади. 4379 (Аввало) хотин олма, олсанг, ўзингга муносибини Олгин сен, эй режали мардларнинг марди (эрларнинг эри). 4380 Юзи чиройини истама, феълу атвори яхшисини иста, Феълу атвори яхши бўлса, у тўкис бўлади. 4381 Эй, чиройлини истовчи, буни истамагин, Қизил юзингни сен сариқ қилмагин. 4382 Ким хотин олайин деса, тўрт (тоифа) дан ташқари, Бошқа (тоифа) хотин олмайди, эй кишилар (ораси) да сарвари. 4383 (Баъзи) бир яхши (лар) зўр иштиёқ билан хотин истайди (лар), Яна (баъзи) бир (лар)и кўз тикиб чиройлисини истайди (лар). 4384 Тағин (баъзи) бир (лар)и уруғли, теги асл(лар)ни сўроқлайди (лар), (Улар) улуғлик номига учадиган бўладилар. 4385 Тағин (баъзи) бир (лар)и фаросатли, андишалисини истайди (лар), Уни топса (лар), дарҳол унга ўз (лар)ини улайди (лар). 4386 Булардан энг афзалини сенга айтайин, Хотин оладиган бўлсанг, менга қулоқ сол. 4387 Эй сен, етук бой хотин истовчи, Сен қул бўлиб қолмагин, эй билими тўла. 4388 Кўнгли мол билан бўлиб, тилини узун қилади, 264

266-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may (У) мол истаб, (уни) талаб қилса, ғамини ейиш керак бўлади. 4389 Эй, чирой истовчи, кишиларнинг яхшиси, Хотиннинг чиройлисини қидирма, одамлар куладилар. 4390 Хотиннинг чиройлисини барча халқлар севадилар, Уни тангрининг фазлигина асрасин. 4391 Эй, зоти олий (хотин) истовчи, Олий зот билан ўзни қадрсиз қилмаслик керак. 4392 Насл-насабли, уруғлиларнинг тили Узунроқ бўлади, хотин қули бўлма. 4393 Эй, фаросатли, андишали (хотин) истовчи жўра, Бу (ндай хотин) ни топсанг, (юқорида саналган) тўрт нарсага тугал эришасан. 4394 Агар яхши, андишали аёл топишга муяссар бўлсанг, Бой берма, (дарҳол) олгин, эй эзгу киши. 4395 Тилагинг бойлик бўлса, (у) мол-дунё йиға беради, У сени бойитади, юзинг ёруғ бўлади. 4396 Феъл-атвори тўғри бўлса, (жуда) муносиб бўлади, Хотин чиройи хулқдир, (буни) билган билади. 4397 Андишали, покиза бўлса, (ундай киши) асл бўлади, У (юқоридаги уч нарса) бу ерда (яъни унда) жам бўлади. 4398 Сен хотиннинг андишали-ақллисини иста, эй доно, Андишали-ақлли (хотин) топилса, (юқорида айтилган) тўрталаси жам бўлади. 4399 Сен шундай бир хотин топадиган бўлсанг, Тириш, қарорли бўл, бой берма, (эй) мард киши. Айрим мисралардан аён бўладики, жамиятда ичимлик ичиш ва зино қилиш ҳолатлари ҳам бўлган: 1322 Ичимлик ичма, зинҳор зинога яқинлашма, ҳазар қил, Бу икки нарса гадолик тўнини кийгазади. 1323 Ичимликдан юрак (ботирлашиб) минг-минг гуноҳларга қўзғолади, Зинодан қут қочади, юзингга тупуради. Қорахонийлар даврида жамиятнинг бир қисмини қуллар ташкил қилган. Эркак қуллар “қул”, аёл қуллар эса кунг, яъни “жория” деб аталган. “Қутадғу билиг” да улар хусусида битилган мисралар ҳам бор: 3390 Қул (ва) жория гуноҳ қилиб қўйса, у гуноҳни кечир, Бу гуноҳ кечириш моядир, уни қорин тўқи қил. Хулоса. Шундай қилиб, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида келтирилган маълумотларга кўра, у яшаган даврда аёлларга заифа деб қаралган. Ота ва онага оилада тенг қаралган ва улар баробар эъзозланган. 265

267-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Лекин оилада ўғил-қиз тарбиясига масъул ота ҳисобланган. Оилада ўғил ва қиз га тенг қаралган. Юсуф Хос Ҳожиб оилада тарбия масаласига жиддий қарашга чақирган. Ёмон тарбияланган ўғил-қизнинг оқибатлари ҳам ёмон бўлишини уқтирган. Ўғил-қиз кўриш ва уларни тарбиялаш жуда катта масъулият талаб қилган ва энг ташвишли машаққатлардан ҳисобланган. “Қутадғу билиг” да аёлга севги ва ошиқлик мавзусига, шунингдек, никоҳ, тўй ва келинликка бағишланган мисралар ҳам бор. Асарда аёлларга хос баъзи бир хислатлари ҳам айтиб ўтилган. Асарнинг алоҳида бир қисмида эса оила қуришда ва хотин танлашда қандай аёллар афзаллиги ҳақида сўз юритилган. Айрим мисралардан аён бўладики, жамиятда ичимлик ичиш ва зино қилиш ҳолатлари ҳам бўлган. Қорахонийлар даврида жамиятнинг бир қисмини қуллар ташкил қилган, улар ичида аёл қуллар ҳам бўлган. “Қутадғу билиг” да улар хусусида битилган мисралар ҳам бор. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Ибн ал-Асир. Ал-Камил фи-т-та’рих. Полный свод истории. Избранные отрывки / Перевод с арабского, примечания и комментарии П.Г.Булгакова. Дополнения к переводу, примечаниям и комментариям, введение и указатели Ш.С.Камолиддина. Ташкент: Ўзбекистон, 2006. 2. Ибн ас-Соъий ал-Хозиний ал-Бағдодий. Нисо ул-хулафо / Мустафо Жавод таҳрири остида. Ал-Қоҳира: Дор ал-маориф, 1993. 3. Низомулмулк. Сиёсатнома (Сияр ал-мулук) / Форс тилидан таржима, сўзбоши ва изоҳлар муаллифлари Ш. Воҳид, А. Эркинов. Тўлдирилган иккинчи нашри. Тошкент: Янги аср авлоди, 2008. 4. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг (Саодатга йўлловчи билим) / Транскрипция ва ҳозирги ўзбек тилига тавсиф. Тошкент: Бадиий адабиёт, 1971. 5. Дутураева Д. Қорахитой давлатининг гурхон-аёллари // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари: асосий йўналишлари ва ёндашувлар. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига бағишланади. Тошкент, 2009. С. 100 – 105. 6. Камолиддин Ш.С. Турк хоқонлиги даврида маликалар // Шарқшунослик, № 6. Тошкент, 1995. С. 92 – 97. 1. Камолиддин Ш.С. Хотун – қадимги туркий маликалар // Moziydan sado, 2004, № 4 (24). С. 12 – 15. 2. Камолиддин Ш.С. О роли женщин в тюркском обществе // Ўзбекистон xотинқизлари: кеча ва бугун. Тошкент, 2005. С. 16 – 24. 3. Камолиддин Ш.С. Этническая ситуация в Средней Азии в правление Саманидов // Ўзбекистон тарихи моддий маданият ва ёзма манбаларда. История Узбекистана в археологических и письменных источниках. Тошкент: Фан, 2005. С. 231 – 241. 4. Камолиддин Ш.С. Қадимги турклар ва янги форс тили // Хорижий Шарқ мамлакатлари тарихий жараёнлари ва уларни ўрганишнинг долзарб муаммолари. Илмийамалий конференция материаллари. Тошкент: ТДШИ, 2018. С. 9 – 20. 5. Камолиддин Ш., Махмудова М., Мусаметов Б. Два вакфа Тамгач Бугра-хана в Самарканде. Вакфные документы XI века на мадраса и дом больных в Самарканде. Текст. Перевод. Комментарии. Saarbrücken: Lambert Academic Publishing, 2012. 6. Мамадалиев Ҳ.М. Х – ХII асрларда Бағдоддаги туркий маликалар // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари: асосий йўналишлари ва ёндашувлар. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига бағишланади. Тошкент, 2009. С. 99 – 100. 266

268-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may 7. Нурмухамедова Ш. Генезис женских мавзолеев Средней Азии // Санъат, 2006, № 1. С. 13 – 15. 8. Тимохин Д.М., Тишин В.В. Происхождение Теркен-хатун, матери хорезмшаха Ала ад-Дина Мухаммада: к проблеме соотношения этнонимов в восточном Дешт-и Кыпчаке в ХII – нач. ХIII вв. в исторических источниках // Материалы II-й научной конференции средневековой истории Дешт-и Кыпчака. Павлодар-Астана, 2018. С. 83 – 102. 9. Тишин В.В., Серегин Н.Н. Положение женщины в древнетюркском обществе // Историческая психология и социология истории, 2015, № 1. С. 109 – 127. 10. Турдалиева Ч.Д., Марат А. Положение женщины и гендерная мобильность в произведении Жусыпа Баласагына “Кутту билим” // International Journal of Humanities and Natural Sciences, vol. 17 (2018). С. 16 – 24. 11. Усмон Турон. Сотуқ Буғро Xон (Қорахонийлар давридан тарихий лавҳалар) / Турк тилидан Назарбек Раҳим таржимаси. Тошкент: Zilol buloq, 2019. 12. Ходжаева Н. Статус женщины Средней Азии в период функционирования Шелкового пути (По материалам зороастрийских источников) // Великий Шелковый путь. Культура и традиции. Прошлое и настоящее. Материалы научно-теоретической конференции. Ташкент, 2006. C. 135 – 137. 13. Duturaeva, Dilnoza. Qarakhanid Roads to China. A History of Sino-Turkic Relations (Handbook of Oriental Studies. Section 8. Uralic & Central Asian Studies, 28). Leiden – Boston: Brill, 2022, p. 69 – 77 (Women envoys and travelers). 14. Fatima Mernissi. The Forgotten Queens of Islam. Cambridge: Polity Press, 1993. 15. Khadr M. Deux actes de waqf d’un Qarahanide a’Asie Central avec une introduction par Claud Cahen, in: JA, 1967, tome CCLV, p. 305 – 334. 16. Gharib B. Sogdian Dictionary. Sogdian – Persian – English, Tehran: Farhangan Publications, 1995. 17. Bailey H.W. A Turkish-Khotanese Vocabulary, in: BSOAS, vol. 1.2 (1944), p. 290 – 296. 18. Frye R.N. The History of Bukhara / Translated from a Persian abridgement of the Arabic original by Narshakhi, Cambridge, Massachusetts: The Medieval Academy of America, 1954. 19. Kitapçı Z. Abbasi hilafetinde selçuklu hatunları ve türk sultanlari. Konya. 1994. 20. Kitapçı Z. Mukaddes çevreler ve eski hilafet ülkelerinde Türk hatunları. Konya. 1995. 21. de Nicola, Bruno. Women in Mongol Iran: the Khātūns, 1206–1335. Edinburgh: Edinburgh University Press, 2017. 22. Women in Iran from the Rise of Islam to 1800 / Ed. by Guity Nashat, and Lois Beck. Urbana and Chicago: University of Illinois Press, 2003. YUSUF XOS HOJIBNING SIYOSIY-FALSAFIY MEROSI VA ZAMONAVIY JAMIYAT: “QUTADG‘U BILIG” ASOSIDA ADOLAT VA BOSHQARUV TAMOYILLARINING QIYOSIY TAHLILI YUSUF KHOS HAJIB'S POLITICAL AND PHILOSOPHICAL HERITAGE AND MODERN SOCIETY: A COMPARATIVE ANALYSIS OF JUSTICE AND GOVERNANCE PRINCIPLES BASED ON "KUTADGU BILIG" Kasimova Zilola G‘ulomiddinovna, UMFT professori, Nosirov Sabohiddin, Vatan University universiteti “Xalqaro munosabatlar”, yo‘nalishi 2-bosqich talabasi Kasimova Zilola Gulomiddinovna, Professor at UMFT, Nosirov Sabohiddin, Vatan University "International Relations" 2nd year student in the field Annotatsiya. XI asr turkiy tafakkuri namoyandasi Yusuf Xos Hojibning falsafiy merosi bugungi globallashuv va raqamli transformatsiya davrida ham muhim ilmiy va ma’naviy 267

269-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may ahamiyat kasb etadi. Uning mashhur “Qutadg‘u bilig” asarida inson kamoloti, adolat, davlat boshqaruvi, ilm va jamiyat taraqqiyoti masalalari chuqur falsafiy asosda yoritilgan. Mazkur maqolada Yusuf Xos Hojibning ijtimoiy-falsafiy qarashlari tahlil qilinib, ularning zamonaviy jamiyat rivojidagi ahamiyati ochib beriladi. Tadqiqot jarayonida mutafakkir g‘oyalari Sharq siyosiy falsafasining yirik namoyandalari Abu Nasr Forobiy, Imom G‘azzoliy va Nizomulmulk qarashlari bilan qiyosiy tahlil qilinadi. Tadqiqot natijalari shuni ko‘rsatadiki, Yusuf Xos Hojibning adolat, ilm va axloqiy mas’uliyat haqidagi qarashlari zamonaviy davlat boshqaruvi va ijtimoiy barqarorlikni ta’minlashda muhim nazariy manba bo‘lib xizmat qiladi. Kalit so‘zlar: Yusuf Xos Hojib, “Qutadg‘u bilig”, adolat, davlat boshqaruvi, komil inson, siyosiy falsafa, jamiyat, ilm, tafakkur, axoq. Аннотация. Философское наследие выдающегося представителя тюркской мысли XI века Юсуфа Хос Хожиба сохраняет свою научную и духовную значимость в условиях современной глобализации и цифровой трансформации. В его знаменитом произведении «Кутадгу билиг» глубоко раскрываются философские проблемы совершенствования личности, справедливости, государственного управления, роли знания и развития общества. В данной статье анализируются социально-философские взгляды Юсуфа Хос Хожиба и раскрывается их значение для развития современного общества. В ходе исследования идеи мыслителя рассматриваются в сравнительном аспекте с политикофилософскими взглядами выдающихся представителей восточной мысли Абу Насра альФараби, Имама аль-Газали и Низамульмулька. Результаты исследования показывают, что идеи Юсуфа Хос Хожиба о справедливости, знании и нравственной ответственности могут служить важной теоретической основой для обеспечения эффективного государственного управления и социальной стабильности в современном обществе. Ключевые слова: Юсуф Хос Хожиб, Кутадгу билиг, справедливость, государственное управление, совершенная личность, политическая философия, общество, знание, мышление. Abstract. The philosophical heritage of Yusuf Khos Khojib, a prominent representative of the Turkic intellectual tradition of the 11th century, remains scientifically and spiritually significant in the context of contemporary globalization and digital transformation. His renowned work Kutadgu Bilig provides profound philosophical insights into human perfection, justice, state governance, the role of knowledge, and social development. This article analyzes the socio-philosophical views of Yusuf Khos Khojib and explores their relevance to modern society. The study also presents a comparative analysis of his ideas with the political and philosophical perspectives of prominent Eastern thinkers such as Abu Nasr al-Farabi, Imam alGhazali, and Nizam al-Mulk. The results of the study demonstrate that Yusuf Khos Khojib’s ideas concerning justice, knowledge, and moral responsibility can serve as an important theoretical foundation for effective governance and social stability in contemporary society. Keyw ords: Yusuf Khos Khojib, Kutadgu Bilig, justice, state governance, perfect human, political philosophy, society, knowledge, thinking. Insoniyat tarixida davlat boshqaruvi, adolat va jamiyat taraqqiyoti masalalari falsafaning eng muhim mavzularidan biri bo‘lib kelgan. Turli davrlarda yashab ijod etgan mutafakkirlar ushbu masalalarga turlicha yondashgan bo‘lsalar-da, ularning aksariyati jamiyat barqarorligi adolat va axloqiy boshqaruv tamoyillariga bog‘liq ekanini ta’kidlagan. Sharq siyosiy falsafasi tarixida bu masalaga alohida e’tibor qaratgan mutafakkirlardan biri Yusuf Xos Hojib hisoblanadi. Uning XI asrda yaratilgan “Qutadg‘u bilig” asari davlat boshqaruvi, axloqiy fazilatlar va jamiyat taraqqiyoti haqidagi muhim falsafiy qarashlarni o‘zida mujassam etgan. “Qutadg‘u bilig” asari 268

270-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may turkiy xalqlar siyosiy tafakkurining eng muhim yodgorliklaridan biri bo‘lib, unda hukmdor, vazir, donishmand va zohid obrazlari orqali jamiyat boshqaruvining ideal modeli tasvirlangan. Asarda adolat, ilm va axloqiy fazilatlar davlat barqarorligining asosiy omillari sifatida talqin qilinadi. Bugungi globallashuv davrida davlat boshqaruvi, ijtimoiy adolat va axloqiy liderlik masalalari yana dolzarb ahamiyat kasb etmoqda. Shu sababli Yusuf Xos Hojibning ushbu masalalarga oid qarashlarini zamonaviy siyosiy tafakkur kontekstida o‘rganish muhim ilmiy ahamiyatga ega. Adolat - davlat barqarorligining asosiy tamoyili. Yusuf Xos Hojib falsafasida adolat davlat barqarorligining asosiy sharti sifatida talqin qilinadi. Mutafakkir fikricha, hukmdorning eng muhim vazifasi jamiyatda adolatni ta’minlashdan iborat. “Qutadg‘u bilig”da shunday bayt mavjud: “Adolat bilan elni boshqargan kishi, Davlatni mustahkam tutar, el topur ishi”392. Mutafakkir bu orqali davlat boshqaruvida adolat asosiy mezon bo‘lishi zarurligini ta’kidlaydi. Shuningdek, u shunday yozadi: “Zulm bilan davlat uzoq turmas, Adolat bo‘lsa el farovon bo‘lur”393. Bu qarashlar Abu Nasr Forobiy ta’limoti bilan hamohangdir. Forobiy “Fozil shahar” asarida jamiyat barqarorligi adolatli boshqaruvga bog‘liq ekanini ta’kidlaydi394 Ilm va donishmandlikning boshqaruvdagi o‘rni. Yusuf Xos Hojib ilmni inson kamoloti va davlat boshqaruvining muhim omili sifatida talqin qiladi. Asarda shunday deyiladi: “Bilim inson uchun bitmas xazina, Bilimsiz kishining qadri yo‘q yana”395. Mutafakkir ilm hukmdor uchun ayniqsa zarur ekanini ta’kidlaydi. “Bilimli hukmdor elni to‘g‘ri boshlar, Bilimsiz hukmdor elni halokatga boshlar”396 Bu fikrlar Imom G‘azzoliyning siyosiy-falsafiy qarashlari bilan ham uyg‘unlik kasb etadi. G‘azzoliy hukmdorlar ilm va donishmandlik asosida boshqaruv olib borishi kerakligini ta’kidlaydi.397 Axloqiy liderlik g‘oyasi. “Qutadg‘u bilig”da hukmdorning axloqiy fazilatlari ham muhim o‘rin tutadi. Mutafakkir hukmdor adolatli, sabrli va dono bo‘lishi kerakligini ta’kidlaydi. Asarda shunday bayt mavjud: “Bek bo‘lsang el g‘amini o‘yla doimo, El g‘ami bo‘lmasa bek bek emas aslo”398 392 Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. Toshkent: Fan, 1971, 201-bayt Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. Toshkent: Fan, 1971, 822-bayt 394 Forobiy A.N. Fozil shahar ahlining qarashlari. Toshkent: Fan, 1993, 87-bet 395 Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. Toshkent: Fan, 1971, 288-bayt 396 Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. Toshkent: Fan, 1971, 312-bayt 397 G‘azzoliy A.H. Nasihat ul-muluk. Toshkent: Sharq, 2005.52-bet. 398 Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. Toshkent: Fan, 1971, 2165-bayt. 393 269

271-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Bu qarashlar Nizomulmulkning “Siyosatnoma” asaridagi g‘oyalar bilan ham o‘xshashdir. Nizomulmulk ham hukmdor xalq manfaatlarini himoya qilishi zarurligini ta’kidlaydi399. Tahlillar shuni ko‘rsatadiki, Yusuf Xos Hojibning falsafiy merosi bugungi kunda ham o‘z ahamiyatini yo‘qotmagan. “Qutadg‘u bilig” asarida ilgari surilgan adolat, ilm va axloqiy liderlik haqidagi g‘oyalar zamonaviy siyosiy tafakkur bilan ham uyg‘unlik kasb etadi. Bugungi globallashuv jarayonlari, raqamli texnologiyalar va sun’iy intellektning jadal rivojlanishi insoniyat taraqqiyotining yangi bosqichini belgilab bermoqda. Biroq texnologik yutuqlar bilan bir qatorda insoniyat oldida murakkab axloqiy va ijtimoiy muammolar ham paydo bo‘lmoqda. Shu nuqtai nazardan qaraganda, Yusuf Xos Hojibning falsafiy merosi alohida ilmiy va ma’naviy ahamiyat kasb etadi. Uning “Qutadg‘u bilig” asarida ilgari surilgan adolat, mas’uliyat, vijdon va aqlga tayangan boshqaruv tamoyillari jamiyat hayotini tartibga soluvchi muhim axloqiy mezonlar sifatida talqin etiladi. Mazkur g‘oyalar jamiyat barqarorligini ta’minlash, inson faoliyatini ma’naviy qadriyatlar asosida yo‘naltirish hamda ijtimoiy munosabatlarni uyg‘un rivojlantirishda muhim nazariy asos bo‘lib xizmat qiladi. Shu bois Yusuf Xos Hojib qarashlari uchinchi ming yillik sharoitida ham o‘z dolzarbligini yo‘qotmagan holda insonning axloqiy kamolotini shakllantirish, jamiyatning ideal qadriyatlarini mustahkamlash va gumanitar fanlar rivojini boyitish nuqtai nazaridan katta ilmiy ahamiyatga ega. Mutafakkir tomonidan ilgari surilgan g‘oyalar an’ana va zamonaviylik o‘rtasidagi uzviy bog‘liqlikni ta’minlash, ma’naviy qadriyatlarni amaliy ijtimoiy taraqqiyot jarayonlari bilan uyg‘unlashtirish imkonini beradi. Ayniqsa globallashuv jarayonlari kuchayib borayotgan, madaniy identifikatsiya va axloqiy mezonlar sinovdan o‘tayotgan davrda Yusuf Xos Hojib merosiga murojaat qilish nafaqat tarixiy, balki nazariy va amaliy jihatdan ham muhimdir. Tarixiy taraqqiyot jarayonida olam va inson munosabatlari, jamiyatning barqaror rivoji, adolatli boshqaruv hamda axloqiy tarbiya masalalarini chuqur tahlil qilgan mutafakkirlarning buyukligi shundaki, ularning ilmiy-falsafiy qarashlari o‘z davri bilan chegaralanib qolmaydi. Aksincha, ular keyingi avlodlar tafakkuri rivojiga ham muhim ta’sir ko‘rsatadi. Shu sababli bugungi kunda xalqaro ilmiy konferensiyalar, tarjima loyihalari hamda zamonaviy tadqiqotlar orqali ushbu boy ilmiy merosni qayta o‘rganish va keng targ‘ib qilish dolzarb ilmiy vazifalardan biri hisoblanadi. Demak, “Qutadg‘u bilig”ni faqat tarixiy yoki adabiy yodgorlik sifatida emas, balki zamonaviy jamiyat uchun ham muhim ma’naviy-nazariy dastur sifatida talqin etish mumkin. Asarda ilgari surilgan g‘oyalar jamiyatni adolat, vijdon, ma’rifat va aql tamoyillari asosida rivojlantirishga xizmat qiladigan muhim konseptual asos bo‘lib, ular bugungi kun ijtimoiy-falsafiy tafakkurini boyitishda muhim nazariy tayanch vazifasini bajaradi. Xulosa qilib, mutafakkirning davlat boshqaruvi haqidagi qarashlari zamonaviy demokratik jamiyatlar uchun ham muhim nazariy ahamiyatga ega. Ayniqsa, adolatni davlat barqarorligining asosiy tamoyili sifatida talqin qilishi 399 Nizomulmulk. Siyosatnoma. Toshkent: Sharq, 1997.64-bet. 270

272-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may bugungi siyosiy nazariyalarda ham markaziy o‘rin tutadi. Shu sababli Yusuf Xos Hojibning falsafiy merosini chuqur o‘rganish nafaqat tarixiy, balki zamonaviy ilmiy tadqiqotlar uchun ham muhim ahamiyatga ega. FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 1. Yusuf Xos Hojib. Qutadg‘u bilig. –T.: Fan, 1971. 2. Forobiy A.N. Fozil shahar ahlining qarashlari. –T.: Fan, 1993. 3. G‘azzoliy A.H. Nasihat ul-muluk. -T.: Sharq, 2005. 4. Nizomulmulk. Siyosatnoma. -T.: Sharq, 1997. 5. Rahmonov N., Hamroqulova X. Adabiyot. Toshkent: O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2018. “QUTADG‘U BILIG”DA İSLOMIY TERMINOLOGIYANING TURKIY TALQINI VA MANBALARI TURKISH INTERPRETATION AND SOURCES OF ISLAMIC TERMINOLOGY IN "QUTADGU BILIG" Saidbek Boltabayev, Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori, Karabuk universiteti dotsenti, saidbekboltabayev@gmail.com Saidbek Boltabayev,Doctor of Philosophy in Philological Sciences, Associate Professor at Karabuk University, saidbekboltabayev@gmail.com Qisqacha mazmun. Mazkur maqolada XI asr qoraxoniylar davriga oid “Qutadg‘u bilig” asarida islomiy terminologiyaning turkiy talqini va uning manbalari qiyosiy-lingvistik asosda tahlil qilinadi. Tadqiqotning asosiy maqsadi – asarda qo‘llanilgan diniy tushunchalarning o‘sha davr turkiy Qur’on tarjimalari bilan uyg‘unligini aniqlash hamda ularning shakllanish manbalarini, o‘zaro ta’sirlanishini ko‘rsatishdan iborat. Tahlillar shuni ko‘rsatadiki, Yusuf Xos Hojib islomiy terminlarni ifodalashda ikki xil yo‘ldan foydalangan: arabcha atamalarni bevosita qabul qilish va ularning turkiy muqobillarini yaratish yoki mavjud so‘zlarga yangi diniy ma’no yuklash. Asarda büt- (imon keltirmoq), alqïş (duo), aδaqïn tur- (namozga qoyim bo‘lmoq), yükün- (sajda qilmoq), yan- (tavba qilmoq) kabi birliklarning qo‘llanishi, shuningdek qul, ögdi, tapuğ, yazuq singari turkiy muqobillarning faol ishlatilishi bu jarayonning izchil va tizimli ekanini ko‘rsatadi. Maqolada keltirilgan “Qutadg‘u bilig”dan misollar asarning Namangan (Toshkent) nusxasidan olinib, sahifa ko‘rsatkichlari qavs ichida berildi. Ushbu nusxaning Anqarada tayyorlangan faksimil nashriga tayanildi. Baytlarning hozirgi o‘zbek tiliga tarjimalari maqola muallifi tomonidan amalga oshirildi. Natijada, “Qutadg‘u bilig” islomiy terminologiyaning turkiy tilga moslashtirilishi va rivojida muhim bosqichni ifodalovchi asar ekanligi, uning til xususiyatlari esa avvaldan shakllangan Qur’on tarjima an’anasi bilan chambarchas bog‘liq ekani ilmiy jihatdan asoslab berishga harakat qilindi. Kalit so‘zlar: Yusuf Xos Hojib, Qutadg‘u bilig, Islom, atama, terminologiya, turkiy til, Qur’on tarjimalari Abstract. This article analyzes the Turkic interpretation of Islamic terminology and its sources in the 11th century Karakhanid work “Qutadgu Bilig” on a comparative-linguistic basis. The main aim of the study is to determine the extent to which the religious concepts used in the work correspond with the Turkic translations of the Qur’an of that period, as well as to reveal their sources of formation and mutual interaction. 271

273-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may The analysis demonstrates that Yusuf Khas Hajib employed two main strategies in expressing Islamic terminology: directly adopting Arabic terms and creating Turkic equivalents or assigning new religious meanings to existing words. The use of such lexical items as büt- (to believe), alqïş (prayer), aδaqïn tur- (to perform prayer), yükün- (to prostrate), and yan- (to repent), along with Turkic equivalents such as qul, ögdi, tapuğ, and yazuq, indicates that this process was systematic and consistent. The examples from “Qutadgu Bilig” presented in the article are taken from the Namangan (Tashkent) manuscript, and page references are provided in parentheses. The study is based on the facsimile edition of this manuscript prepared in Ankara. The translations of the couplets into modern Uzbek were carried out by the author of the article. As a result, the study argues that “Qutadgu Bilig” represents an important stage in the adaptation and development of Islamic terminology in the Turkic language, and that its linguistic features are closely connected with the already established tradition of Turkic Qur’an translations. Keywords: Yusuf Has Hajib, Qutadgu Bilig, Islam, terminology, Turkish language, Qur’an translations KIRISH Turkiy xalqlar madaniyati va adabiyoti tarixida XI asrda qoraxoniylar davrida yaratilgan “Qutadg‘u bilig” asari badiiy-falsafiy meros sifatida alohida ahamiyatga molik. Qolaversa asar turkiy tildagi hozirgacha ma’lum bo‘lgan ilk masnaviy bo‘lishiga qaramay ko‘p tomonlama yetuklik darajasida yozilgani diqqatga sazovor. Zamon va makon, davlat va jamiyat boshqaruvi, axloqiy me’yorlar bilan bog‘liq tushunchalar, kosmologik va ontologik mafhumlar bilan bir qatorda ko‘plab falsafiy qarashlarning aynan turkiy tilda ifoda etilishi misli ko‘rilmagan tilga bo‘lgan mas’uliyat va milliy ongning in’ikosi edi. Bu jihatlaridan tashqari “Qutadg‘u bilig” asari islomiy qadriyatlar va tushunchalarni turkiy tilda ifoda etishdagi yuksak imkoniyatlarni ko‘rsatuvchi lingvistik poydevor sifatida ham talqin qilinishi mumkin. Ko‘plab tadqiqotlarda ushbu asarda Qur’on oyatlari va hadislarning o‘rni, islomiy terminlarni aynan turkiy tilda qay darajada ifoda eta olgani kun tartibiga keltirilgan. Mavzu doirasida amalga oshirilgan ishlarga nazar tashlaydigan bo‘lsak, “Qutadg‘u bilig” va islomiy manbalar aloqasi uzoq yillardan beri tadqiqotchilar e’tiborida bo‘lib kelmoqda. Xususan, S. Eker o‘z tadqiqotlarida asarning islomiy terminologiyasini tahlil qilar ekan [1:103-122], Yusuf Xos Hojib qo‘llagan ko‘plab so‘zlarning nafaqat lug‘aviy, balki diniy mazmunga ham ega ekanligini ta’kidlaydi. Uning fikricha, asardagi terminlar turkiy tilning islomiy qadriyatlarni qabul qilishidagi ilk va eng mustahkam ko‘prikdir. Shuningdek, M. S. Sofuoğlu tomonidan olib borilgan izlanishlar asardagi Qur’on va hadis madaniyatining izlarini aniq misollar bilan ko‘rsatib beradi. Sofuoğlu “Qutadg‘u bilig”dagi axloqiy o‘gitlarning bevosita Qur’on va hadis manbalari bilan sug‘orilganini isbotlash orqali muallifning diniy bilimlar borasidagi teranligini ochib bergan [2: 127-180]. Keyinchalik shu yo‘nalishda C. Bayar tadqiqot nashr qilinib, unda adolat, Alloh, payg‘ambar, basmala, amru ma’ruf, halol-harom, ibodat, imon, inson, o‘lim bilan bog‘liq baytlar tahlil qilinib, Qur’oni karim oyatlari va hadislar bilan hamohangligi ta’kidlangan [3: 105-118]. Biroq bu kabi tadqiqotlarda asosan mazmuniy 272

274-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may o‘xshashliklarga, manbaviy jihatlarga e’tibor qaratilgan bo‘lib, asarning til xususiyatlarini o‘sha davrdagi Qur’on tarjimalari bilan qiyosiy-lingvistik tomondan o‘rganish masalasi biroz chetda qolgan. Asarda ko‘zga tashlanadigan va alohida tahlil qilinishi kerak bo‘lgan yana bir muhim jihat esa islomiy atamalarning turkiy muqobillari masalasidir. Qoraxoniylar davri turkiy tili islomiy terminlarni o‘zlashtirishda ikki xil yo‘ldan borgan: birinchisi – arabcha atamalarni to‘g‘ridan-to‘g‘ri qabul qilish, ikkinchisi – ularning turkiy muqobillarini yaratish yoki mavjud so‘zlarga yangi diniy ma’no yuklash. Ushbu tadqiqotda aynan shu ikkinchi yo‘nalish, ya’ni “Qutadg‘u bilig”dagi islomiy terminlarning turkiy tilda berilishi ilk Qur’on tarjimalari bilan qanchalik uyg‘un ekanligiga e’tibor tortiladi. Shu nuqtai nazardan “Qutadg‘u bilig”ni shunchaki individual bir ijod mahsuli emas, balki jamoaviy bir intellektual jarayonning, ya’ni Qur’on oyatlari va hadislardagi ma’nolar, qolaversa islomiy terminlarni turkiylashtirish harakatining adabiy namunasi deb hisoblash mumkin. Mazkur maqolada biz ushbu hamohang jarayonni terminologik dalillar bilan ko‘rsatishga harakat qilib, Yusuf Xos Hojibning manbalaridan biri aynan o‘sha davr turkiy Qur’on tarjimalari bo‘lgan degan gipotezani ilgari suramiz. Ushbu maqolaning asosiy ilmiy farazi (gipotezasi) shundan iboratki, Yusuf Xos Hojib asarni yozish jarayonida Qur’oni karimning turkiy tarjimalarida shakllanib bo‘lgan diniy-terminologik bazadan keng foydalangan. Qoraxoniylar davriga oid Qur’on tafsirlari va tarjimalarida (TIEM 73, Raylands va Toshkent nusxalari, O‘rta Osiyo tafsirida) qo‘llanilgan diniy tushunchalarning “Qutadg‘u bilig” baytlarida aynan yoki ma’nodosh shaklda uchrashi, muallifning nafaqat Qur’on mazmunidan, balki uning o‘sha davrdagi turkiy talqinidan, turkiy tarjimalardan ham chuqur xabardor bo‘lganini ko‘rsatadi. Shu bilan bir qatorda aytish mumkinki, Yusuf Xos Hojib davrigacha Qur’oni karim turkiy tilga bir necha bor tarjima qilinib bo‘lingan, terminologik va uslubiy jihatdan turkiy xalqlarda ma’lum an’analar shakllanishga ulgurgan edi. Agar bunday bo‘lmaganda bir adabiy asarda bu atamalar turkiy Qur’on tarjimalari bilan hamohang qo‘llanilmagan bo‘lar edi. Quyida bu hamohanglikni bir necha misolda ko‘ramiz. Basmala. Turkiy Qur’on tarjimalarida “Rahmon va rahim bo‘lgan Alloh nomi bilan” ma’nosini anglatuvchi Bismillohir-rahmonir-rahim iborasi turkiy tilga tarjima qilingan holda beriladi. An’anaga ko‘ra, avval arabcha basmala keltirilib, so‘ng uning turkiy muqobili yozilgan. Biroq diqqatga sazovor tomonlaridan biri shundaki, tarjimalarda basmala tarkibiga arabcha matnda mavjud bo‘lmagan başla(boshlamoq) fe’lining qo‘shilishi kuzatiladi. Xususan, Raylands va Toshkent nusxalarida basmala Başladım Täŋri atï birlä üküş rahmätlig ulaşu yarlïqağan yoki Täŋri atı birlä başlayur-men üküş rahmätlig rahmäti lāzïm kabi shakllarda uchraydi. Bunday “boshlamoq” ma’nosidagi so‘zning qo‘shilishi o‘sha davrga oid forsiy tarjimalarda kuzatilmaydi. Demak bu an’ana turkiy tarjimalarda mavjud bo‘lgan deyish mumkin [4: 152-154]. 273

275-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Turlicha fikrlar mavjud bo‘lishiga qaramay “Qutadg‘u bilig” asaridagi ba’zi baytlarning basmala tarjimasi ekani haqida qarashlar bor. Misol uchun asar boshidagi Bayat atï birlä sözüg başladïm, Törütgän, igiδgän, keçürgän İδim bayti aynan basmala vazifasida kelgani qabul qilinadi. Bundan tashqari asarda o‘xshash baytlar boshqa o‘rinlarda ham keladi. Asarda Kuntug‘di – O‘zg‘urmish yozishmalaridagi ikki maktubning boshida qo‘llanilgan baytlar quyidagicha: Bayat atï birlä sözüg başladï, Törütgän, igiδgän, keçürgän, tedi [118b/2; 136a/13]. Ma’nosi: Tangri oti bilan so‘zni boshladi, yaratgan, parvarishlagan, kechirgan, dedi. Yana boshqa maktublarda esa quyidagicha keladi: Bayat atï birlä sözüg başladï, Törütgän, igiδgän, keçürgän İδi [55a/7; 142a/2]. Qosimjon Sodiqov asarda bir necha o‘rinda uchrovchi “bayat atï birlä” birikmasini tahlil qiladi va ularning basmala ma’nosida ekanini qayd etadi [5: 1924]. Boshqa bir tadqiqotida esa Yusuf Xos Hojib nafaqat masnaviyni, balki asar ichida alohida asar mohiyatida bo‘lgani bois maktublarni ham basmala bilan boshlaganini qayd etib, maktublar ichidagi kompozitsiya masalasiga to‘xtaladi [6: 67]. Bu baytlarning turkiy Qur’on tarjimalari bilan bog‘liqligi masalasiga keladigan bo‘lsak, shunday holatga guvoh bo‘lamiz. Ayrim olimlar bu baytni to‘g‘ridan-to‘g‘ri basmala tarjimasi sifatida baholamasalar-da, Qur’on tarjimalari bilan “Qutadg‘u bilig”da Allohning otlari bilan bir qatorda başla- fe’lining mushtarak qo‘llanishi ularning o‘zaro genetik aloqasini ko‘rsatadi. Shundan kelib chiqib, “Qutadg‘u bilig”dan oldin turkiy tilda Qur’on tarjima an’anasi allaqachon mavjud bo‘lgani va Yusuf Xos Hojib shu muhitda kamol topib, uni o‘z asarida davom ettirgani, qolaversa buni asarining bir necha o‘rnida mohirona qo‘llay olgani anglashilmoqda. Büt - “imon keltirmoq”; bütügli “mo‘min” Eng qadimgi matnlarda “tugallanmoq, bitmoq, tugal holatga kelmoq” kabi ma’nolarda qo‘llanilgan büt- fe’li “Devonu lug‘atit-turk”da “bitib ketmoq, tuzalmoq, unmoq”, qolaversa “iqror bo‘lmoq, ishonmoq” ma’nosida, qipchoqlar tomonidan esa “tug‘ilmoq” ma’nosida ham qo‘llanilgani qayd etiladi [7: 480]. Turkiy Qur’on tarjimalarida büt- va bit- shaklida kelgan ushbu so‘z asosan arabcha “a’mana” fe’lining muqobilida keladi, natijada “imon keltirmoq” ma’nosini bildiradi. Misol uchun “Ey imon keltirganlar” degan ma’noda keluvchi ََیا أَیُّ َها الَّذِین آ َمنُواifodasi qoraxoniylar davri Qur’on tarjimlarida Ey anlar kim bittilär / büttilär sifatida o‘giriladi. Shu o‘zakdan yasalgan mu’min so‘zi muqobilida esa bütügli yoki bitigli so‘zi qo‘llanilgan. Masalan, Raylands nusxasida ermäz-miz saŋa bütüglilär “senga imon keltirganlardan / mo‘minlardan emasmiz” (28/14b) sifatida keladi. 274

276-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may “Qutadg‘u bilig”da bütügli so‘zi ikki o‘rinda qo‘llaniladi va ikkalasida ham to‘g‘ridan-to‘g‘ri “mo‘min” manosini bildiradi. Payg‘ambarimizning 4 do‘sti (asarda – eshi) haqidagi qismda quyidagicha keladi: Ayā birgä bütmiş tiliŋ birlä ög, Ey bir Allohga imon keltirgan kishi, tiling bilan Köŋül bütti şäksiz amul tutğïl ö hamd qil. Ko‘ngil shaksiz imon keltirgan bo‘lsa, g (8a) aqlingni o‘z joyiga qo‘y. Bayatqa bütügli biliglig kişi Allohga mo‘min bo‘lgan bilimli kishi Tügämiş öδindä tügäl yer aşï Yetarli umrida berilgan osh-non bilan (68a) qanoatlanadi. ‘Atiq erdi aşnu qamuğda oza Hammasidan oldin Atiq (Abu Bakr) edi. Bayatqa bütügli köŋül til tüz-ä Mo‘min, ko‘ngli va tili to‘g‘ri kishi edi. (9a) alqïş “duo” Asl ma’nosi “maqtamoq” bo‘lgan alqa- fe’lidan yasalgan ot alqïş so‘zi “maqtov, olqish” ma’nolarini bildiradi. Biroq ushbu so‘zlar “duo qilmoq” va “duo”, “tahiyyat”, “salom” ma’nolarida qoraxoniylar davri turkiy Qur’on tarjimalarida qo‘llanilgan va diniy terminologiyaga kirgan. Buning natijasida esa “Qutadg‘u bilig”da alqïş so‘zi aynan diniy atama sifatida ishlatilgan. Misol beradigan bo‘lsak: Kişi eδgü atïn kör alqïş bulur Atïqmïş esiz ölsä qarğïş bulur (16a) Kishi yaxshi oti bilan, qara, duo olur. Yomon oti chiqqan kishi o‘lsa, qarg‘ish / badduo oladi. Ushbu baytdagi alqïş so‘zi olqish, maqtov ma’nosini ham bildirayotgandek tuyulishi mumkin. “Kishi yaxshi oti bilan maqtovga erishadi” deb tushunish mumkin bo‘lsa-da, ikkinchi misrada uning zid ma’nolisi qarğïş beriladi. Shunday ekan alqïş “duo”, qarğïş esa “badduo” ma’nosida tushunilsa, maqsadga muvofiqroq bo‘ladi. Zero “Devonu lug‘atit-turk”da ham begkä alqïš alqaldï jumlasi “Begga yaxshi duo aytildi” sifatida anglashiladi [7: 175]. aδaqïn tur- “namozga qoyim bo‘lmoq” Qur’oni karimda “namoz o‘qing, namozni ado qiling, namozga qoyim bo‘ling” ma’nosida ko‘p bora takrorlangan aqimus-salat ifodasi ilk turkiy tarjimalarda aδaqïn tur-, aδaqïn tut- va aδaqïn qïl- fe’llari bilan ko‘rsatiladi. Aδaq so‘zi “oyoq” so‘zining qoraxoniylar davridagi shakli bo‘lib, unga vosita kelishigi qo‘shimchasi kelgan. Natijada “oyoqda turmoq” emas, “davomiy bajarmoq, to‘kis qilmoq” degan anglamni bildira olgan. Bu ma’noda “Qutadg‘u bilig”da bir o‘rinda ushbu ifoda qo‘llanilgan. Asarning oxirgi qismlarida O‘zg‘urmish o‘z birodari O‘gdulmishga turli nasihatlar beradi. Ana shu qismda dunyoning o‘tkinchi ekani ta’kidlangan holda bu dunyo insonni Yaratgandan uzoqlashtirishini va yaxshi amallar qilishga to‘siq bo‘lishini yozadi. Biroq uyg‘oq va ogoh shunday kishilar borki, ularning har biri ba’zi amallari bilan Allohdan uzoqlashmaydilar. Ana shu qismda bir xususiyatga ega bo‘lgan insonlar ta’riflanar ekan shunday bayt keladi: Qayusï yemäs aş özin sïzğurur, Qayu tünlä yatmas aδaqïn turur (221a). 275

277-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Ushbu baytning so‘zma-so‘z ma’nosi quyidagicha: “Qaysidir kishi osh yemas, o‘zini qiynaydi. Qaysidir kishi tuni bilan yotmas, oyoqda o‘tkazadi.” Biroq baytdagi so‘zlar ma’lum bir ibodatga ishora qiladi. “Osh yemas” deganda ovqatlanmaslik, ya’ni “ro‘za tutish” nazarda tutilayotgani oydek ravshan. Demak ostidagi misrada “tuni bilan oyoqda turadi” deganda “tuni bilan namoz o‘qiydi” ma’nosi ta’kidlangan. Shunday ekan baytni quyidagicha o‘girgan ma’qul: “Qaysidir kishi osh yemay ro‘za tutib, o‘zini qiynaydi. Qaysidir kishi tuni bilan yotmaydi, namozga qoyim bo‘ladi.” yükün- “sajda qilmoq, namoz o‘qimoq” Turkiy tilning eng qadimiy qatlamlaridan boshlab yükün- fe’li ijtimoiy va diniy tushunchalarni ifodalashda muhim o‘rin tutgan. Tadqiqotchilarning (H. Şirin, G. Clauson, A. Caferoğlu) fikricha, ushbu fe’lning o‘zak ma’nosi “ehtirom bilan egilish” bo‘lib, u vaqt o‘tishi bilan “hurmat ko‘rsatish”, hatto “sajda qilish” va “ibodat qilish” kabi diniy mazmunlar bilan boyib borgan. Shuningdek mazkur so‘z nafaqat diniy, balki siyosiy kontekstda ham qo‘llanilib, “bo‘ysunish”, “bay’at qilish” va “itoat etish” kabi ma’no ko‘lamlariga ega bo‘lgan. Turli davr va e’tiqod tizimlarida (Ko‘k tangri, Buddizm, Maniheizm va Islom) o‘ziga xos talqin qilingan bu fe’l, umumiy ma’noda shaxsning bir oliy kuch yoki hokimiyat qarshisida o‘z ehtiromini jismoniy egilish orqali namoyon etishini ifodalaydi. Qoraxoniylar davri Qur’on tarjimalarida ham arabcha “sajda / sujud” so‘zlari o‘rnida tez-tez yükün- fe’li yoki yükünç so‘zi ishlatilganini ko‘ramiz. Bu doirada “Qutadg‘u bilig”ga qaraganimizda yükün- fe’lining “sajda qilmoq” ma’nosida ham qo‘llanilganini ko‘ramiz: Yana qoptï terkin töşäkin türüp, Ne yundı yükündi köŋül tüz urup (196b). Bu baytni ham so‘zma-so‘z o‘girsak, shunday bo‘ladi: “Yana tezda turdi, to‘shagini yig‘di. Keyin yuvindi, ko‘nglini xotirjam qilib ehtirom bilan egildi.” Albatta, bu yerda “yuvindi” deganda “tahorat oldi” ma’nosi, yükündi deganda esa “sajda qildi” ma’nosi tushunilishi maqsadga muvofiq. Shu bois baytni quyidagicha to‘la o‘girish mumkin: “Yana tezda to‘shagini yig‘ishtirib turdi. Keyin tahorat olib, ko‘ngil xotirjamligi bilan sajda qildi / namoz o‘qidi.” yan- “tavba qilmoq” Yusuf Xos Hojib davriga zamondosh til xususiyatlariga ega Qur’on tarjimalarida “tavba; inobat” so‘zlari o‘rnida turkiy ma’nosi sifatida yan- fe’li ko‘p uchraydi. Bu fe’lning ma’nosi aslida “qaytmoq” bo‘lib, Qur’on tarjimalarida asosan mana shu ma’nosi bilan qo‘llanilgan. “Qutadg‘u bilig”da ham shu ma’noda bir necha o‘rinda ishlatilgan bo‘lsa-da, bir o‘rinda to‘la “Allohga yo‘nalish, tavba qilish” ma’nosi bilan qo‘llanilgani ayon bo‘lmoqda: Ölümdä oza yan özüŋni yïğa O‘lim kelishdan oldin o‘zingni yig‘ib ol, Ölüm tutsa öknüp asïġ qïlmağa tavba qil. O‘lim tutsa o‘kinib kuyunishing foyda (8: 205a) qilmaydi. 276

278-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may Xulosa. XI asr qoraxoniylar davrida yaratilgan “Qutadg‘u bilig” badiiyfalsafiy yodgorlik bo‘lishi bilan birga islomiy tushuncha va qadriyatlarning turkiy til vositasida ifodalanish jarayonini aks ettiruvchi muhim lingvistik manba sifatida ham alohida ahamiyat kasb etadi. Mazkur tadqiqotda ko‘rib chiqilgan dalillar shuni ko‘rsatadiki, asarda qo‘llanilgan islomiy terminologiya tasodifiy yoki individual ijod mahsuli emas, balki muayyan tarixiy-lisoniy an’ana asosida shakllangan tizimli hodisadir. Avvalo, “Qutadg‘u bilig”dagi ko‘plab diniy atamalar qoraxoniylar davriga oid turkiy Qur’on tarjimalari bilan bevosita uyg‘unlikda ekanligi aniqlandi. Xususan, basmala tarjimalarida uchraydigan başla- fe’li, büt- (imon keltirmoq), alqïş (duo), aδaqïn tur- (namozga qoyim bo‘lmoq), yükün- (sajda qilmoq) va yan- (tavba qilmoq) kabi birliklarning qo‘llanishi o‘sha davr tarjima an’anasi bilan mushtarak ekanini ko‘rsatadi. Bu esa Yusuf Xos Hojibning nafaqat islomiy manbalar mazmunidan, balki ularning turkiy talqinidan ham chuqur xabardor bo‘lganini tasdiqlaydi. Shuningdek, asarda arabcha diniy terminlarning bevosita o‘zlashtirilishi bilan bir qatorda, ularning turkiy muqobillarini yaratish yoki mavjud so‘zlarga yangi diniy ma’no yuklash yo‘li keng qo‘llangan. Masalan, ‘abd o‘rnida qul, hamd o‘rnida ögdi, ibodat o‘rnida tapuğ, gunoh o‘rnida yazuq kabi so‘zlarning ishlatilishi islomiy tushunchalarning xalq tilida tushunarli va tabiiy shaklda ifodalanishini ta’minlagan. Bu holat turkiy tilning diniy-falsafiy mazmunni ifodalashdagi boy imkoniyatlarini namoyon etadi. Natijada “Qutadg‘u bilig”ni islomiy terminologiyaning turkiylashuvi jarayonida muhim bosqichni aks ettiruvchi asar sifatida baholash mumkin. Unda aks etgan til hodisalari, bir tomondan, ilgari shakllangan Qur’on tarjima an’analariga tayanadi, ikkinchi tomondan esa bu an’anani badiiy adabiyot darajasida rivojlantirib, keyingi davr turkiy yozma adabiyoti uchun mustahkam zamin yaratadi. Shu jihatdan, asar turkiy xalqlarning diniy tafakkuri, lingvistik tafakkuri va madaniy o‘zligini anglash jarayonida muhim o‘rin tutadi. ADABIYOTLAR: 1. Eker, Süer. “Kutadgu Bilig‘de (teñri ‘azze ve celle ögdisin ayur) Türkçe İslami Terimlerin Kaynakları Üzerine”. Bilig, 38, 2006, 155-174. 2. Sofuoğlu, M. Cemal. “Kur’an ve Hadis Kültürünün Kutadgu Bilig‘teki İzleri”. Dokuz Eylül Üniversitesi İlahiyat Fakültesi Dergisi, 5, 1989, 127-180. 3. Bayar, O. Cemal. “Kutadgu Bilig‘de Âyet ve Hadisler”. Uluslararası Sosyal ve Ekonomik Bilimler Dergisi, 1/1, 2011, 105-118. 4. Boltabayev, Saidbek. “Ilk turkiy Qur’on tarjima va tafsirlarida til boyligi va imkoniyatlarining aks etishi”. Turkiy xalqlar tarixida Turkistonning o‘rni xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari, 2024: 149-157. 5. Sadıkov, Kasımcan. “Kutadgu Bilig‘de Geçen “Bayat Atı Birlä” Kelime Öbegi Hakkında”. A.Ü. Türkiyat Araştırmaları Enstitüsü Dergisi, 10 (21), 2003, 19-24. 6. Sadıkov, Kasımcan. “Kutadgu Bilig‘de Yer Alan Mektuplar Üzerine”. Karabük Türkoloji Dergisi III, 2020, 65-76. 7. Mahmud Koshg‘ariy. Turkiy so‘zlar devoni [Dīvānu luğāti-t-türk]. Nashrga tayyorlovchi: Qosimjon Sodiqov. İstanbul: 2021. 277

279-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may 8. Yusuf Has Hacib. Kutadgu Bilig. Tıpkıbasım. Ankara: Türk Dil Kurumu Yayınları, 2018. YUSUF XOS HOJIBNING TASAVVUF HAQIDAGI QARASHLARI YUSUF KHAS HAJIB'S VIEWS ON SUFISM Jo‘rayev Ahmad Muhammadiyevich, “Vatan universiteti” Falsafa fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi dotsenti Juraev Akhmad Mukhammadievich, "Vatan University" Doctor of Philosophy (PhD) in Philosophical Sciences, Associate Professor of the Department of Social Sciences Annotatsiya. Mazkur maqolada Yusuf Xos Hojibning “Qutadg‘u bilig” asarida ilgari surilgan tasavvuga oid hamda ijtimoiy-falsafiy qarashlari tahlil qilinadi. Maqolada mutafakkirning jamiyat taraqqiyoti, insonparvarlik, adolatli hukmdor obrazi, axloqiy boshqaruv va ma’naviy barkamollik haqidagi g‘oyalari o‘rganilgan. Maqolada Yusuf Xos Hojib qarashlarining bugungi Yangi O‘zbekiston sharoitidagi ahamiyati ham ochib berilgan. Kalit so‘zlar: tasavvuf, din, millatlararo totuvlik, diniy bag‘rikenglik, adolatli davlat boshqaruvi, ma’naviy taraqqiyot, insonparvarlik, ijtimoiy-falsafiy qarashlar, adolat, jamiyat. Abstract. This article analyzes the mystical and socio-philosophical views of Yusuf Khos Hajib put forward in his work "Kutadgu Bilig". The article studies the thinker's ideas about social development, humanity, the image of a just ruler, moral governance and spiritual perfection. The article also reveals the significance of Yusuf Khos Hajib's views in the conditions of today's New Uzbekistan. Keywords: mysticism, religion, interethnic harmony, religious tolerance, just state administration, spiritual development, humanity, socio-philosophical views, justice, society. Аннотация. В данной статье анализируются мистические и социальнофилософские взгляды Юсуфа Хоса Хаджиба, изложенные в его труде «Кутадгу Билиг». В статье изучаются идеи мыслителя о социальном развитии, гуманизме, образе справедливого правителя, нравственном управлении и духовном совершенстве. Также раскрывается значение взглядов Юсуфа Хоса Хаджиба в условиях современного Нового Узбекистана. Ключевые слова: мистицизм, религия, межэтническая гармония, религиозная терпимость, справедливое государственное управление, духовное развитие, гуманизм, социально-философские взгляды, справедливость, общество. Sharq uyg‘onish davrining buyuk mutafakkirlaridan biri bo‘lgan Yusuf Xos Hojib o‘zining “Qutadg‘u bilig” asari orqali davlat boshqaruvi, jamiyat taraqqiyoti, inson ma’naviyati va adolat masalalariga oid muhim g‘oyalarni ilgari surgan [1]. Ushbu asar nafaqat siyosiy-falsafiy, balki axloqiy-ma’rifiy manba sifatida ham katta ahamiyat kasb etadi. Asarda mutafakkirning tasavvufga oid qarashlari va insonlar o‘rtasidagi totuvlik va bag‘rikenglik masalalari chuqur yoritilgan. Yuѕuf Хоѕ Hојibning tаѕаvvuf tаʼlimоti ruh, ilоh hаqidа tаѕаvvur еtiѕhdir. Аdibning fikrigа kо‘rа, Аllоh tаbiаtdаn аlоhidа tаnа еmаѕdir. U butun bоrliqqа birikib kеtgаn. Јаmiki mаvјud nаrѕаlаr Аllоhning bоrligini iѕbоtlауdi. Аdib fikrigа kо‘rа, mаnѕаb, аmаl, bоуlik, dаvlаt mеhmоndir – bir kеlаdiуu, bir kеtаdi. Оrаѕi еѕа јudа qiѕqаdir. Ѕhuning uсhun inѕоn kеlgаn оmаdgа, bахtgа iѕhоnmаѕligi, ауѕh-u iѕhrаtgа mukkаѕidаn kеtmаѕligi, аrzimаgаn, fоуdаѕiz iѕhlаr bilаn hауоt kесhirmаѕligi lоzim. Аdibning ilоhiу iѕhqini аѕаrlаrdаn tuѕhunib оlаmizki, inѕоn 278

280-bet

II XALQARO ANJUMAN. UCHINCHI RENESSANS POYDEVORINI YARATISHDA YUSUF XOS HOJIB FALSAFIY MEROSINING AHAMIYATI 2026-yil 15-may bu hауоtdаgi уаѕhаѕh imkоniуаtini bu dunуоdаn аbаdiу dunуоgа tаууоrgаrlik dеb biliѕhi lоzim. “Qutаdg‘u bilig”dаgi hаr bir qаhrаmоn аlоhidа bir dunуоdir, аmmо ulаrni birlаѕhtirib kоʻrѕаkkinа, аdibning аѕоѕiу mаqѕаdini tuѕhunib оliѕhimiz mumkin. Аѕаrni о‘rgаnаr еkаnmiz, uning muhim vаzifаlаridаn biri аdibning ѕiуоѕаt bоrаѕidа о‘rni bilаn fоуdаlаnа оlgаn mаnbаlаri е’tibоr tоrtаdi. Mutаfаkkir Ѕоmоniуlаr, уаʼni О‘rtа Оѕiуо аdаbiуоtini hаm уаqindаn bilgаnini kо‘riѕhimiz mumkin. U hаttоki, ѕhu уо‘nаliѕhdа iјоd qilgаn. Аmmо bu bоrаdа аѕаr hаli уахѕhi о‘rgаnilmаgаnligini hаm tаn оliѕhimiz lоzim. Kitоbning hаr bir ѕаtri inѕоnni о‘zigа tоrtib turаdi. Аmmо, аѕаrdа ѕhundау уаnа bir ѕаtr bоrki, uning kеlib сhiqiѕhini tаhlil еtiѕh mumkin. О‘gdulmiѕh Еligning buуrug‘igа muvоfiq dаrvеѕh О‘zg‘urmiѕhning huzurigа uni Еlig ѕаrоуigа tаklif qiliѕh mаqѕаdidа kеtdi. О‘zg‘urmiѕh hukmdоr bilаn о‘z dоnоligini bо‘liѕhiѕhi kеrаk еdi. О‘zg‘urmiѕh rаd јаvоbini bеrаdi vа buning аѕоѕidа О‘zg‘urmiѕh vа Еligning еlсhiѕi о‘rtаѕidа bоbning аѕоѕiу mаzmunini tаѕhkil qiluvсhi ѕuhbаt bоѕhlаnаdi. Ѕuhbаtdа Yаqin vа Оʻrtа Ѕhаrqning turli раndnоmа аѕаrlаridа уuqоri о‘rinni еgаllаgаn аvlоdlаr hаqidаgi mаvzu уоritilаdi. Kimki аvlоdѕiz vаfоt еtѕа, оrtidаn kо‘рlаb qiz vа о‘g‘illаr qоliѕhini iѕtаb qауg‘urаdi. Аgаrdа bir inѕоnning vаfоtidаn ѕо‘ng о‘g‘li qоlѕа, u inѕоnni tirik dеb аtаgin. Аgаrdа inѕоn аvlоdѕiz vаfоt еtѕа, uning nоmi dunуоdаn о‘сhdi. Јоуi еѕа bо‘ѕh. Bu аzаl-аzаldаn Yаqin Ѕhаrqdа mаʼlum bо‘lgаn оddiу nuqtауi nаzаr. U hаr хil уоdgоrliklаrdа qауtаrilаdi. Mazkur maqolaning maqsadi Yusuf Xos Hojibning tasavvufga oid qarashlarini ilmiy tahlil qilishdan iborat. Tadqiqot jarayonida tarixiylik, mantiqiylik, qiyosiy tahlil, tizimli yondashuv va kontent-tahlil metodlaridan foydalanildi. Asosiy manba sifatida Yusuf Xos Hojibning “Qutadg‘u bilig” asari hamda Asror Muhamedovning “Yusuf Xos Hojib va Mishel Monten ijtimoiyfalsafiy merosining komparativistikasi” mavzusidagi dissertatsiyasi materiallari o‘rganildi [2]. Lеkin аѕаrdа Оʻzgʻurmiѕh uѕhbu qаrаѕhlаrgа tеѕkаri bоʻlgаn nuqtауi nаzаrni аkѕ еttirаdi: “Inѕоn nаѕl qоldiriѕhi tо‘g‘riѕidа оrzu qilib, ѕiqilаdi, kо‘р о‘уlаnаdi. Аmmо mеhringni hiѕ еtgаn fаrzаndlаr, qiz-о‘g‘illаr qаni? Mаgаrki, ѕеn tо‘ѕiq qо‘уilgаnni tаnlаb kеtѕаng, u qоluvсhidir. Ѕеn uѕhbu оrzulаrni о‘уlаgаn hоldа, kо‘р qауg‘urаѕаn vа ѕhu qауg‘ugа rо‘bаrо kеlаѕаn. Ѕеn уахѕhi nigоh ilа bоq, ѕеn nikоh qауig‘igа сhiq. Qауiq bilаn dеngizgа уо‘l оl. О‘g‘il уоki qiz tug‘ilgасh, qауig‘ing ѕinib kеtgudау bо‘lѕа, хо‘ѕh ѕеni kim qutqаrаr еkаn?” Bu qаrаѕhlаr, dаrvеѕhlik хuѕuѕiуаtlаri iѕlоm dinining qоidаlаrigа zid еkаnligini tаn оlmаѕlikning ilојi уо‘q. U mоniуlik, buddаviуlik, хriѕtiаnlik uсhun оdаtiу hоl еdi. Аmmо ѕо‘fiу hоlаtidа hаm u g‘ауriоddiу tuуulmоqdа. Ѕhulаr qаtоri, bungа о‘хѕhаgаn fikrlаrni iѕlоm аdаbiуоtlаridаn hаm tорiѕhimiz mumkin. Bu hаqdа fоrѕ ѕhоiri Fаrididdin Аttоr ѕо‘fiуlаr hауоti tо‘g‘riѕidа уоzgаn “Tаzkirаt аl-аvliуо” аѕаridа О‘rtа Оѕiуоdаgi еng mаѕhhur ѕhаухlаrdаn bо‘lgаn Ibrоhim Аdhаm tо‘g‘riѕidа kо‘рrоq tо‘хtаlib о‘tаdi. Ungа kо‘rа, Ibrоhim ibn Аdhаm аѕlidа Bаlh 279

PDF hujjat

1 / 1
Yuklab olish

Universitet litsenziyalari

Litsenziya preview